Norma.uz

Жадвалга кўра ва хоҳишга қараб

Мен институтни тугатдим, муассасада бир йилдан кўпроқ ишладим, 2014 йил июлда 24 иш кунилик таътил олдим. Навбатдаги таътилни (24 иш куни) 2015 йил февралида олишга ҳақлиманми? Директор менга таътилнинг ҳаммасини эмас, балки 12 иш кунинигина олишга ҳақли эканлигимни айтяпти.

Х.Акромов,

Тошкент шаҳри.

 

Раҳбарингиз ноҳақ.

Қонун ҳужжатлари таътилни ишланган ойлар сонига боғлиқ ҳолда мутаносиб ҳисоблашга йўл қўймайди. Фақат қонун билан махсус назарда тутилган ҳоллардагина истисно бўлиши мумкин: масалан ходимнинг хоҳишига кўра таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилганда (Меҳнат кодексининг 146-моддаси, бундан кейин – МК).

Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади ва уни йиллик таътилни олдиндан бериш сифатида квалификациялаш мумкин эмас. Ҳатто ушбу ҳолда ҳам таътил тўлиқ миқдорда, яъни 24 иш куни ҳисобидан (сизнинг мисолингизда бўлганидек эгаллаган лавозимга боғлиқ ҳолда) келиб чиқиб берилади (МК 143-моддасининг биринчи қисми).

Йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун мазкур ташкилотда белгиланган календарь йилда йиллик ҳақ тўланадиган таътилларни бериш навбатига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади (МК 143-моддасининг саккизинчи қисми ва 144-моддасининг биринчи қисми).

Иш берувчи ходимларнинг вакиллик органи фикрини ҳисобга олган ҳолда жадвални тузиш ва тасдиқлашга қадар календарь йил бошланишигача ходимларнинг улар учун таътилдан фойдаланишнинг энг қулай вақти тўғрисидаги хоҳишларини билиши ва, ходим бундан аввалги таътилдан фойдаланган вақтни ҳам ҳисобга олиб, имкониятга қараб ходимларнинг хоҳишларини қондириши керак (МКнинг 144-моддаси).

Жадвал тасдиқлангандан кейин у ходим учун ҳам, иш берувчи учун ҳам мажбурий локал меъёрий ҳужжатга айланади.

Таътиллар жадвали барча ходимлар эътиборига етказилади, таътил беришнинг аниқ санаси ҳақида ходим таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак (МКнинг 144-моддаси иккинчи қисми).

Шу тариқа, сиз 2015 йилда меҳнат таътилидан фойдаланиш бўйича ўз хоҳишларингизни жорий календарь йил тугашига қадар маълум қилишингиз лозим.

 

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 2216 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика