Мени таътилим бошланишига 3 кун қолганда ишдан бўшатишди ва таътилга ҳақ тўламасликларини айтишди, ҳолбуки таътилга доир барча ҳужжатларга имзо чекилган эди. Раҳбарият тўғри иш қилдими, менга нима маслаҳат берасиз?
Суяров. Тошкент вилояти.
– Йўқ, тўғри иш қилинмаган.
Афсуски, сиз мурожаатингизда меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларини кўрсатмагансиз. Бироқ бундан қатъи назар, иш берувчи ишдан бўшатиш кунида сизга тегишли иш ҳақини (Меҳнат кодексининг (МК) 110-моддаси), фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсацияни тўлаши (МКнинг 151, 275-моддалари) шарт.
Агар сиз иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган деб ҳисобласангиз, ташкилотнинг юридик манзили бўйича судга, шунингдек Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ва прокуратура органларига мурожаат қилишингиз мумкин.
«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.