23.11.2016
Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш алгоритми
Ўзбекистон фуқароси (Қашқадарё вилоятида пропискадан ўтган) 2015 йилда Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйдаги нотурар жойни сотиб олди. Ҳужжатлар Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида доимий пропискадан ўтиш тартибига (7.10.2016 йилдаги) навбатдаги ўзгартириш киритилгунга қадар расмийлаштирилган. Айни пайтда нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш лозим. Бошқа шаҳарлик фуқаро ўз мулки бўлган Тошкентдаги нотурар жойни қайта расмийлаштиришга ҳақлими? Агар ҳақли бўлмаса, қандай сабабга кўра? Агар ҳақли бўлса, қаерга мурожаат қилиш ва қандай ҳужжатларни тақдим этиш зарур? далее...»» |
23.11.2016
Кўчмас мулк аукциони: қатнашиш ҳуқуқи
Мен Тошкентда масъулияти чекланган жамият таъсис этмоқчиман. Айни пайтда риэлторлик ташкилоти аукцион савдолари орқали жой сотаётганидан хабар топдим. Ижро ҳужжатларига кўра ундирув ушбу жойга қаратилган. Мен жисмоний шахс сифатида ушбу жойни келгусида МЧЖ устав фондига ҳисса сифатида қўшишни кўзлаб аукцион савдолари орқали сотиб олишга ҳақлиманми? далее...»» |
23.11.2016
Дивидендлар ўрнига қайта инвестициялаш
Корхонамизнинг муассисларидан бири – чет эллик юридик шахс. Сўнгги йиллар давомида у дивидендлар олмай, конвертациялашга йўналтирган, бироқ бу ҳозирча самара бермади. Юридик шахс – ЎзР резидентининг банкдаги ҳисобрақамида сўмдаги маблағлар кўринишида тўланмаган дивидендларга эга бўлган чет эллик юридик шахс уларни янгидан ташкил этилаётган МЧЖ устав фондига ҳисса сифатида валютада ҳисоблаб киритиш ва бундай жамиятнинг ҳаммуассиси бўлишга ҳақлими? далее...»» |
23.11.2016
Имтиёз қачондан қўлланади
Кичик корхона дори-дармонлар ишлаб чиқаради. Президентнинг ПҚ-2595-сон қарорига мувофиқ, дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушумининг улуши ҳисобот даври якунларига кўра камида 60%ни ташкил этган ташкилотлар 2021 йил 1 январигача фойда ва мол-мулк солиқлари, ЯСТ (микрофирмалар ва кичик корхоналар), Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган. Агар III чорак якунларига кўра ишлаб чиқарилган дори-дармонлар улуши 60%дан ошса, қонун ҳужжати имзоланган санадан бошлаб корхонамиз ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзни қўллаши мумкинми? далее...»» |
23.11.2016
Фаолият юритиш ҳуқуқи: жиноий тартибдаги тақиқ
Президентнинг ПФ-4848-сон Фармони 3-бандига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмайди. Агар ЖКнинг 45-«Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш» моддасига кўра ҳукм қилинган шахс (атайин) тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана бошласа, ушбу меъёр бундай шахсларга нисбатан қўшимча жазо сифатида татбиқ этиладими? Масалан, хусусий ёки оилавий корхона директори ёки бош бухгалтери сифатида ишласа? далее...»» |
23.11.2016
Директор ишдан қандай бўшаши мумкин
МЧЖ таркибида иккита иштирокчи юридик шахс мавжуд, улардан бири – Ўзбекистон резиденти, иккинчиси – норезидент. Айни пайтда МЧЖ директори ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши чақирилиши ҳақида бир неча бор хабар берганимизга қарамай, норезидентнинг вакили муносабат билдирмаяпти ва келмаяпти (ҳозир резидент норезидентни иштирокчилар таркибидан чиқариш ҳақида судга ариза берган). Иккита муассисдан бири ҳозир бўлмаганда МЧЖ директори ёзма равишда огоҳлантирган ва 2 ҳафта ишлаб берган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми? Тегишли ҳужжатлар қандай расмийлаштирилади? далее...»» |
23.11.2016
Устанинг маълумоти бўлмаса
Ишга талабгорни суҳбатга таклиф этдик. 1988 йилда туғилган йигит коллежни тугатмаган экан. Саноат альпинизми устаси гувоҳномасига эга. Классификатор бўйича қайси лавозим ушбу ихтисосликка мувофиқ келади? далее...»» |
23.11.2016
Давлат дори-дармонлар нархини тартибга солади
Бир томондан, ҳар қандай бошқа товар сингари дори-дармонларнинг реализация қилиниши бозор қонунларига бўйсунади ҳамда талаб ва таклифга боғлиқ бўлади. Бошқа томондан, бу стратегик аҳамиятга эга товар – аҳоли саломатлиги унинг нархи ва ҳамёнбоплигига боғлиқ. Дори-дармонлар нархини ким қандай тартибга солади? Бу нима учун қилинади? Нимага олиб келади? далее...»» |
15.11.2016
Жинояткорона бепарволик
Фаолиятнинг турли соҳаларида техника хавфсизлиги қоидаларига оғишмай риоя қилиш зарурлиги тўғрисида қанча кўп гапириб, ёзилмасин, барибир пала-партишлик ёки эътиборсизлик туфайли ўзининг (баъзан эса бошқаларнинг ҳам) саломатлиги ёхуд ҳаётини хавф остида қолдирадиган кишилар учраб туради. далее...»» |
15.11.2016
Аввал синов, сўнг тўлов
1-МЧЖ (буюртмачи) ва 2-МЧЖ (пудратчи) 2016 йил апрелда 40 млн сўмлик лифт ускунасини монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш учун пудрат шартномасини туздилар. Шартнома шартларига биноан буюртмачи у имзоланган кундан бошлаб 10 банк куни давомида 50 фоиз олдиндан тўловни тўлади. Қолган 20 млн сўмни бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура имзолангандан кейин 10 банк кунидан кечиктирмай тўлаши керак эди. Пудратчи олдиндан тўлов тўлангандан кейин 20 кунлик муддатда ишни бажариш мажбуриятини олди, бироқ ишни топширишдан олдин лифтларни синовдан ўтказиши, улар синалганлиги ҳақидаги далолатномани расмийлаштириши ва уни буюртмачига бериши шарт эди. 20 кундан сўнг пудратчи буюртмачига синов далолатномаси, бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани юборди. Бироқ буюртмачи дастлабки синовда лифтлар ишида аниқланган нуқсонларни ва уларни бартараф этиш заруратини важ қилиб, пудратчи юборган ҳужжатларни имзолашдан бош тортди. Нуқсонлар бартараф этилгач, буюртмачи такрор синов ўтказишни талаб қилди. Бироқ энди пудратчи буни ортиқча деб билиб, рад жавоби берди ва 2016 йил май ойида бажарилган иш учун тўлов – 20 млн сўм, шунингдек давлат божи (200 минг сўм) ва почта харажатларини (7 200 сўм) ундириш даъвоси билан хўжалик судига мурожаат этди. далее...»» |
15.11.2016
МЧЖдан чиқиш: иштирокчига тўловлар
«Улуш учун товон пули: тўлаш имконияти» материалида («Норма маслаҳатчи»нинг 18.10.2016 йилдаги 41-сони) иштирокчининг МЧЖдан чиқиши ва унга устав фондидаги (бундан кейин – УФ) улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш имкони бор-йўқлиги билан боғлиқ бир нечта мисол келтирилган эди. Биз ушбу материални тўлдиришга қарор қилдик. Кўпчилик учун МЧЖдан чиқиш осон ишдек туюлиши мумкин. Бироқ МЧЖдан чиқиш натижасида кўплаб саволлар юзага келади, масалан: чиқиб кетган иштирокчи улушининг ҳақиқий қиймати (бундан кейин – УҲҚ) қандай белгиланади; агар у УФга ҳиссасини тўлиқ киритмаган бўлса, қандай чора кўриш лозим; жамиятга ўтиб бўлган улушини нима қилиш керак ва бошқалар. Барчасини бирин-кетин кўриб чиқамиз. Иштирокчининг МЧЖдан чиқишидаги ҳуқуқий масалаларни биринчи навбатда «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун (бундан кейин – Қонун) ёрдамида ҳал этиш зарур. далее...»» |
15.11.2016
Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатиш
Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандида меҳнат шартномаси ушбу асосга кўра бекор қилиниши учун тарафларнинг келишуви қандай расмийлаштирилиши кўрсатилмаган. Бу ҳолда ходим ариза ёзиши шартми? далее...»» |
15.11.2016
Иш жадвалини ўзгартирамиз
Мен хусусий фирмада КБ инспектори бўлиб ишлайман. Жамоа катта эмас. Фирма директори ходимларнинг иш вақти муддатини ўзгартиришга ва 5 кун ўрнига 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтасини белгилашга қарор қилди. Юрист ва менга тегишли ҳужжатларни тайёрлаш вазифаси топширилди. Уларни тузишда нималарни ҳисобга олиш зарурлигини айтсангиз. далее...»» |
15.11.2016
Иш жадвалини ўзгартирамиз
Мен хусусий фирмада КБ инспектори бўлиб ишлайман. Жамоа катта эмас. Фирма директори ходимларнинг иш вақти муддатини ўзгартиришга ва 5 кун ўрнига 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтасини белгилашга қарор қилди. Юрист ва менга тегишли ҳужжатларни тайёрлаш вазифаси топширилди. Уларни тузишда нималарни ҳисобга олиш зарурлигини айтсангиз. далее...»» |
15.11.2016
Ваколатларни қайд этиш зарур
Корхонада кадрлар бўйича инспектор лавозими бўш турибди, бироқ унинг вазифаларини бош бухгалтер бажармоқда. Бош бухгалтер меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлмаса, уларни ким тўлдиришга ҳақли? далее...»» |
08.11.2016
Лизинг: гаровга қўйилган мулкни сотиб оламизми?
Мен транспорт воситасини лизингга олганман. Айни пайтга келиб тўловга доир барча мажбуриятларни бажарганман, бироқ лизинг компанияси банк олдида кредит бўйича мажбуриятини бажармагани ва лизинг объекти банк учун гаров таъминоти ҳисобланганлиги сабабли ушбу транспорт воситасини менинг номимга қайта расмийлаштириб бермаяпти. Бу вазиятда нима қилишим керак? далее...»» |
08.11.2016
Филиал учун жавобгарлик
АЖ филиали (харидор) МЧЖ (етказиб берувчи) билан 300 млн сўмга етказиб бериш шартномасини тузди. МЧЖ белгиланган муддатда унга бутун маҳсулотни етказиб берди. Бироқ филиал унинг ҳақини тўлиқ тўламади, унда 210 млн сўм қарз қолди. МЧЖ АЖ филиалидан 210 млн сўм асосий қарз, 1 050 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш ҳақида хўжалик судига даъво тақдим этди. Мажлис давомида суд жавобгарни алмаштирди ва АЖни ишда иштирок этиш учун жалб этди. далее...»» |
08.11.2016
Қонунга мувофиқми ёки йўриқномага биноан?
Ушбу сонда доимий ўқувчиларимизда... пенсия низосида ютиб чиқиш мумкинлигини узил-кесил билиб олиш имконияти бор. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг мутахассиси ўтган сондаги материаллардан бирида баён этилган вазият юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этди. далее...»» |
08.11.2016
Парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. далее...»» |
01.11.2016
Қатъий чоралар
Мен Тошкентда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаросиман. Аёлим – фуқаролиги бўлмаган шахс, Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган. Вақтинча рўйхатдан ўтиш муддати тугаганига ярим йилдан ошди. Унга қандай жарима солинади? далее...»» |