Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 47 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш алгоритми

 

Ўзбекистон фуқароси (Қашқадарё вилоятида пропискадан ўтган) 2015 йилда Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйдаги нотурар жойни сотиб олди. Ҳужжатлар Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида доимий пропискадан ўтиш тартибига (7.10.2016 йилдаги) навбатдаги ўзгартириш киритилгунга қадар расмийлаштирилган. Айни пайтда нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш лозим.

Бошқа шаҳарлик фуқаро ўз мулки бўлган Тошкентдаги нотурар жойни қайта расмийлаштиришга ҳақлими? Агар ҳақли бўлмаса, қандай сабабга кўра? Агар ҳақли бўлса, қаерга мурожаат қилиш ва қандай ҳужжатларни тақдим этиш зарур?

Д.Фаррухов.

 

Ҳа, бошқа шаҳарлик фуқаро бундай ҳуқуққа эга. Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади (Конституциянинг 54-моддаси).

Фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган жойлар турар жой деб ҳисобланади (Уй-жой кодексининг 9-моддаси 1-қисми).

Кўчмас мулк объектини нотурар жойдан турар жой тоифасига ўтказишга рухсатномани Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (бундан кейин – ваколатли орган) беради.

Рухсатнома олиш учун Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ариза бериш лозим (Низомнинг 3-банди, ВМнинг 9.03.2016 йилдаги 70-сон қарорига 2-илова).

Аризага фақат битта ҳужжат – аризани кўриб чиққанлик учун йиғим (Тошкент шаҳри учун – ЭКИҲнинг 20%и) тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилиш лозим (Низомнинг 11-банди).

Қолган барча хатти-ҳаракатлар аризачининг иштирокисиз амалга оширилади (объектни визуал ўрганиш учун (зарурат бўлганда) имконият беришдан ташқари).

Ваколатли орган аризани кўриб чиқаётганда аризачидан қўшимча ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни талаб қилиши, шунингдек аризани кўриб чиқиш жараёнига уни таклиф этиши тақиқланади (Низомнинг 21-банди).

 

Сўнг ариза қуйидаги чизма бўйича кўриб чиқилади.

 

Субъект

 

 

Механизм

 

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

«Ягона дарча» маркази

 

 

1. Ариза қабул қилиш, текшириш ва расмийлаштириш.

2. Ваколатли органга белгиланган тартибда ариза юбориш

 

 

қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда;

 

ариза олингандан кейин 1 кун

 

 

 

 

 

 

Ваколатли орган

 

 

1. Ариза олиш ва уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

2. Туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига объект деворлари, кесими (мавжуд бўлганда), олд томони режаси ва кадастр паспортини ўрганиш учун тақдим этиш ҳақида идоралараро электрон сўровнома юбориш

 

«Ягона дарча» марказидан ариза олинган кунда

 

 

 

 

 

 

Туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат қўмитаси

 

 

Ваколатли органга объект деворлари, кесими (мавжуд бўлганда), олд томони режасини ва кадастр паспортини объектни ўрганиш учун тақдим этиш

 

 

идоралараро электрон сўровнома олингандан кейин 1 кун

 

 

 

 

 

 

Ваколатли орган

 

 

1. Объектни ўрганиш.

2. Рухсатномани расмийлаштириш ёки асосланган сабаблар билан уни расмийлаштиришни рад этишни тайёрлаш.

3. Кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги маълумотларни ўз электрон ахборот ресурсларига киритиш.

4. «Ягона дарча» марказига ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилган тақдирда – аризачига электрон кўринишда рухсатнома ёки асосланган рад жавобини юбориш

 

 

туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 4 кун мобайнида;

 

аризани кўриб чиқиш муддати тугашидан камида 3 соат олдин

 

 

 

 

 

 

«Ягона дарча» маркази

 

 

1. Ваколатли органдан рухсатнома ёки асосланган рад жавобини олиш. Аризачини аризада кўрсатилган усулда огоҳлантириш.

2. Аризачига бериш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш.

3. Аризачига белгиланган тартибда ва аризада кўрсатилган усулда ҳужжатларни бериш.

4. Аризаларни рўйхатга олиш электрон журналига тегишли ёзувларни қайд этиш

 

аризани кўриб чиқиш натижалари олингандан кейин 1 иш соати давомида

 

 

Қуйидаги турар жойлар нотурар жойлар тоифасига ўтказилмайди (турар жой фондига киритилмайди):

кўп квартирали уйлардаги (уйни қуриш чоғида лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган) савдо, маиший ва носаноат тусидаги бошқа хоналар;

мавсумий ва вақтинча яшаш учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, қуйидаги ҳолларда рухсатнома беришни рад этишлари мумкин:

бинолар конструкциясига уларнинг чидамлилиги пасайишига олиб келувчи ўзгартиришлар киритилган;

хоналар бинонинг ертўла ва ярим ертўла қисмида жойлашган;

хонани икки томонлама ёки бурчакдан шамоллатиш, шунингдек қўшни турар ёки нотурар хоналардан тўлиқ изоляциялаш имкони бўлмаган;

қайта профилланаётган хоналар шифти баландлиги (максимум, минимум) шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ келмаган;

хонада зарур санитария-техник ва гигиеник шароитларни яратиш учун уни мослаштириш имкони бўлмаган;

хонага бириктирилган ер участкаси майдони турар жой хонасини, шунингдек ер участкасига туташган бошқа мулкдорларнинг турар жой хоналарини оқава сувлар ва ахлатлар учун ўралардан санитария жиҳатидан масофа сақлашига риоя этишга имкон бермайдиган (марказлаштирилган канализация бўлмаганда);

хоналар муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг қўриқланадиган зоналари, ирригация иншоотлари, дарё ва ҳавзалар, ишлаб чиқариш корхоналари, қабристонлар, қишлоқ хўжалиги ерларига ишлов бериш учун заҳарли химикатларни қўллаш зоналарида жойлашганда;

ушбу объект бўйича суд иши тугалланмаганда;

аризачи берган аризадаги маълумотлар нотўғри бўлганда ёки бузиб кўрсатилганда (Низомнинг 12–15-бандлари).

Рухсатномани бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга номувофиқлигига кўра беришни рад этишга йўл қўйилмайди (Низомнинг 26-банди).

 

Маҳкам Воҳидов,

юридик фанлар номзоди,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 12418 раз(а)

Комментарии к статье (4)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-07-22 15:04:57, Гость_:
Андижон туман курама махаласидаги гузар
2020-08-27 16:49:35, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-10-26 03:09:49, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-12-07 23:24:45, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика