Norma.uz

Иш жадвалини ўзгартирамиз

 

Мен хусусий фирмада КБ инспектори бўлиб ишлайман. Жамоа катта эмас.

Фирма директори ходимларнинг иш вақти муддатини ўзгартиришга ва 5 кун ўрнига 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтасини белгилашга қарор қилди. Юрист ва менга тегишли ҳужжатларни тайёрлаш вазифаси топширилди.

Уларни тузишда нималарни ҳисобга олиш зарурлигини айтсангиз.

Н.Дадаева. 

 

Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир (МКнинг 89-моддаси ­1-қисми). Бунинг учун иш жадвали ўзгартирилиши (янги меҳнат шартлари жорий этилиши) ҳақида буйруқ чиқариш зарур.

Меҳнат шартлари деганда меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилади (МКнинг 88-моддаси 1-қисми). Меҳнат кодексида 3 та асосий шарт: иш вақти муддати, меҳнат ҳақи ва таътил олиш ҳуқуқи ажратиб кўрсатилади.

Шу сабабли директорингиз иш вақти режимини ўзгартиришга қарор қилган бўлса, ушбу шартлардаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимларни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Огоҳлантиришда нафақат ўзгаришларнинг ўзи, балки уларни юзага келтирган сабаблар ҳам тушунтирилади.

Яъни огоҳлантириш пайтидан бошлаб 2 ой давомида фирмада 5 кунлик иш ҳафтаси режими сақланиши лозим. Ушбу муддат тугаши билан иш берувчи 6 кунлик режимни жорий этишга ҳақли бўлади.

Шу 2 ой ичида ходимлар янги шартлар асосида ишлашни давом эттириш масаласини ҳал эта оладилар. Бироқ ходим меҳнат шартномасининг амал қилишини бекор қилишга ёки янги шартларни илгарироқ қабул қилишга ҳақли (МКнинг 89-моддаси 3-қисми).

Агар ушбу муддат (2 ой) ўтгач ходим қўшимча келишувни имзоламаса, у билан меҳнат муносабатлари у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилинади. Бунда унга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади (МКнинг 89-моддаси 4-қисми).

Агар ходим билан меҳнат шартномаси айни шу асосда бекор қилинган бўлса, унинг иш қидириш даврида ойлик ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда, бироқ 2 ойдан ошмайдиган муддатда ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1573 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика