Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 47 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Кўчмас мулк аукциони: қатнашиш ҳуқуқи

 

Мен Тошкентда масъулияти чекланган жамият таъсис этмоқчиман. Айни пайтда риэлторлик ташкилоти аукцион савдолари орқали жой сотаётганидан хабар топдим. Ижро ҳужжатларига кўра ундирув ушбу жойга қаратилган. Мен жисмоний шахс сифатида ушбу жойни келгусида МЧЖ устав фондига ҳисса сифатида қўшишни кўзлаб аукцион савдолари орқали сотиб олишга ҳақлиманми?

А.Олимов.

 

– Ҳа, сиз Тошкент шаҳрида доимий пропискада турсангиз, аукцион савдоларида қатнаша оласиз.

Ижро ҳужжатларига кўра кўчмас мулк фақат очиқ аукцион савдоларида сотилади. Уларда юридик ва жисмоний шахслар бевосита ёхуд вакил орқали қатнашишга ҳақлилар. Бунда сизнинг ҳолатдагидек жисмоний шахс ҳақида сўз борса, доимий прописка бўлиши шарт.

Илгари қонун ҳужжатларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган турар жой кўчмас мулки жисмоний шахсларга аукцион савдоларида сотилишини тартибга солувчи Низом мавжуд эди. Унда белгиланишича, аукцион савдосига Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган турар жой кўчмас мулки қўйилган тақдирда, унда тегишли равишда фақат Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискада турувчи жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин (Низомнинг 2-банди, 31.08.2006 йилдаги ПҚ-458-сон қарорга ­7-илова).

Энди илгариги Низом билан бир қаторда турар ва нотурар жойларни қамраб олувчи янги қоида амал қилмоқда. Ушбу меъёрга мувофиқ, суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга, сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса, йўл қўйилади (ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илованинг 9-1-банди, ВМнинг 7.10.2016 йилдаги 336-сон қарори билан қўшилган).

Шу тариқа, агар Тошкент шаҳрида доимий пропискада турсангиз, суд қарорини ижро этиш тартибида сотилаётган сизни қизиқтирган жойни аукцион савдоларида сотиб олишингиз ва уни ўз хоҳишингизга кўра тасарруф этишингиз, шу жумладан корхона устав фондига киритишингиз мумкин.

 

А.Шоназарова,

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 9-Давлат нотариал идорасининг нотариуси.

Прочитано: 1909 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика