Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 47 / Хўжалик юритиш қоидалари

Имтиёз қачондан қўлланади

 

Кичик корхона дори-дармонлар ишлаб чиқаради. Президентнинг ПҚ-2595-сон қарорига мувофиқ, дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушумининг улуши ҳисобот даври якунларига кўра камида 60%ни ташкил этган ташкилотлар 2021 йил 1 январигача фойда ва мол-мулк солиқлари, ЯСТ (микрофирмалар ва кичик корхоналар), Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган.

Агар III чорак якунларига кўра ишлаб чиқарилган дори-дармонлар улуши 60%дан ошса, қонун ҳужжати имзоланган санадан бошлаб корхонамиз ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзни қўллаши мумкинми?

Н.Морозова.

 

Йўқ, ушбу имтиёзни Президентнинг 16.09.2016 йилдаги ПҚ-2595-сон қарори кучга кирган пайтданяъни у эълон қилинган санадан бошлаб қўллаш мумкин.

Имтиёз дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушуми улуши ҳисобот даври якунларига кўра камида 60%ни ташкил этадиган ташкилотларга тақдим этилади.

Имтиёзни қўллаш учун ташкилотингиз қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • дори-дармон воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашиши (ХХТУТнинг тегишли кодига эга бўлиши);
  • дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришдан тушуми улуши ҳисобот даври якунларига кўра камида 60%ни ташкил этиши.

Шу билан бирга, имтиёз норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучга кирган санадан бошлаб қўлланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан ­эътиборан кучга киради («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси).

Расмий манбалар қуйидагилардир:

1) «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси»;

2) «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами»;

3) «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси).

17.11.2016 йилдаги ҳолатга кўра ПҚ-2595-сон қарор расмий манбаларнинг биронтасида чоп этилмаган.

 

Жўрабек Муротов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1572 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика