Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
28.03.2018 Янгиланиш, меҳр-оқибат ва фаровонлик айёми
Халқимиз азалдан тўй ва шодиёналарни алоҳида тараддуд билан қарши олади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 февралда «2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган кундан бошлаб маҳаллаларда, шаҳар ва қишлоқларда ҳашарлар, кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди.
далее...»»
20.02.2018 Пенсия ёши – ишдан бўшатиш учун важ эмас
Айрим ходимларимиз яқинда пенсия ёшига тўладилар (эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга). Пенсия ёшига тўлганлари муносабати билан уларни ишдан бўшатишга мажбурмизми?
далее...»»
20.02.2018 Ходим ишдан бўшаб, яна қайтган бўлса
Ташкилотимиз ходими ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ишдан бўшаш кунида у билан ҳисоб-китоб қилинди ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланди. Кейинги иш куни мазкур шахс ташкилотимизга бошқа лавозимга ишга қабул қилинди. Иш берувчининг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик мавжудми?
далее...»»
20.02.2018 Вакансия борми – ҳаммасини таклиф этинг
Ходимга қисқартириш пайтида барча бўш лавозимлар таклиф қилинмаган бўлса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?
далее...»»
20.02.2018 Чўзилиб кетган прогул
Ходим 2018 йил 4 январда 3 ойлик дастлабки синов билан ишга қабул қилинди. Ходим биринчи иш куни тўлиқ ишлади. 2018 йил 5–31 январь кунлари узрли сабабларсиз ишга келмади. Корхона раҳбари 2018 йил 1 февралда ишга чиқиш кунида прогул учун ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди. Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни қайси сана билан қайд этиш керак?
далее...»»
20.02.2018 Таътил пулини тўлаш муддатига риоя этинг
Ходимга таътил пулини тўлашни кечиктирганлиги учун иш берувчи қандай жазоланиши мумкин?
далее...»»
20.02.2018 Дресс-код жорий этишнинг ҳуқуқий асослари
Компаниямизда дресс-код йўқ, бироқ мижозларга хизмат кўрсатувчи ходимлар одатда батартиб кийинадилар. Ёзги пайтда эса ҳамма истаганча кийиниб келади: эгниларида шорти, футболка, калта юбка, шиппак ёки кроссовкани кўриш мумкин. Директор қўриқчиларга бундай ходимларни офисга қўймаслик, бухгалтерияга эса прогуллари ҳақини тўламаслик ҳақида оғзаки кўрсатма берган. Директор тўғри йўл тутяптими?
далее...»»
20.02.2018 Битирувчи учун синов
Қизим 2017 йилда институтни тамомлади, бакалавриат даражасида базавий олий маълумотга эга. Ўзига иш қидирмоқда. Институтни тугатгунча ишламаган. Кўпгина ташкилотларда ишга қабул қилиш чоғида синов муддати белгиланмоқда. Улар тўғри қиляптиларми?
далее...»»
20.02.2018 Таътилга – мажбурлов бўйича
Ходимга таътил бериладиган вақт ҳақида унинг бошланишидан 15 кун олдин хабар берилди. Бироқ ходим ундан фойдаланишдан бош тортмоқда. Айтишича, унинг режалари ўзгариб, кейинроқ дам оладиган бўлибди. Уни деб компаниядаги бошқа ходимларнинг таътиллари ҳам сурилиши мумкин, бунда бутун жадвал ўзгариб кетади. Раҳбарият ходимни таътилга чиқишга мажбурламоқчи, сабаби бу масала календарь йил бошида у билан келишилган эди. Таътил бошлангунча ходимни таътил ҳақини олиш ва буйруқ билан танишиш учун таклиф қилдик. Ходим қатъиян бош тортди. Далолатнома туздик. Эртаси кундан бошлаб ходимни таътили пайтида компания ҳудудига киритмасликни қоровулга тайинладик. Бизнинг хатти-ҳаракатларимизда ҳуқуқбузарлик борми?
далее...»»
20.02.2018 Бадаллар, гонорар ва тўлиқ пенсия ҳақида
Сўнгги ўзгартиришларга мувофиқ иш ҳақи ва пенсияни тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга бўлган ишловчи пенсионерларнинг рўйхати кенгайтирилмоқда. Шу сонни ўқиб, бу ҳақда барча тафсилотларни билиб оласиз. Ўқувчиларимизнинг саволлари ҳам эътиборимиздан четда қолмади. Улар савол берибгина қолмай, пенсия қонунчилигини такомиллаштиришга доир ўз вариантларини ҳам таклиф қилмоқдалар.
далее...»»
20.02.2018 Истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун зарур энг кам миқдор: нималар ҳисобга олинади
Ушбу шарҳда истеъмол саватчаси тушунчаси ва таркиби, уни ишлаб чиқиш зарурати, МДҲнинг қатор мамлакатларида истеъмол саватчасидан фойдаланиш тажрибаси ва тирикчилик учун зарур энг кам миқдорлар кўриб чиқилади.
далее...»»
13.02.2018 Дипкорпус – умумий асосларда
Дипломатик муассасаларга тегишли автотранспорт учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш даврийлиги қандай?
далее...»»
13.02.2018 Техник кўрикдан ўтказиш учун янги тарифлар жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори (22.12.2017 йилдаги 1010-сон) билан транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
далее...»»
13.02.2018 Автомобиллар билан боғлиқ битимлар автоматик ҳисобга қўйилади
Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 15.01.2018 йилда 2090-16-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
далее...»»
13.02.2018 ЙҲҚни бузган дипломатлар дипломатик ваколатхоналар билан келишмаган ҳолда жаримага тортилади
ТИВ, ИИВ ва Олий суд қарори (АВ томонидан 26.01.2018 йилда 2338-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.
далее...»»
13.02.2018 ЙПХ ва ППХ ходимлари видеокамералар билан таъминланади
ИИО ходимлари томонидан содир этиладиган порахўрлик ва бошқа суиистеъмолликларни олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар 2018 йил учун Давлат дастуридан ўрин олган (Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармони билан тасдиқланган).
далее...»»
13.02.2018 Автони расмийлаштириш учун энди оширилган ставка қўлланилмайди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан Давлат божи ставкаларига (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.
далее...»»
13.02.2018 Тошкент шаҳар статистика бошқармаси эслатади
√ микрофирма ва кичик корхоналар 1-KB (йиллик) «Микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи» шаклидаги давлат статистика ҳисоботини 2018 йил 26 февралдан кечиктирмай, чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар эса – 2018 йил 26 мартдан кечиктирмай топширишлари зарур; √ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари 8-kom shakli (йиллик) «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти тўғрисида»ги 2017 йил учун давлат статистика ҳисоботини 2018 йил 15 февралдан кечиктирмай топширишлари зарур.
далее...»»
05.02.2018 Узоқ давом этмайдиган айрилиқ
Агар Тошкентдаги пропискамдан чиқиб, бир неча йил янги яшаш жойида консуллик ҳисобида турсам, қайтиб келгач Тошкентдаги ўз квартирамда яна пропискадан ўта оламанми?
далее...»»
05.02.2018 Иш берувчи ходимларни аттестациялаш тўғрисида нималарни билмоғи лозим
Ташкилотлар ва корхоналарга ўз профессионализмини мунтазам ошириб борадиган малакали мутахассислар доим керак. Ходимларнинг профессионал билим ва кўникмалари даражаси, ишбилармонлик сифатларини тўғри баҳолаш учун уларнинг малакаси ва эгаллаб турган лавозимига муносиблигини вақти-вақти билан текшириб туриш зарур, чунки ходимнинг қўйилаётган талабларга номувофиқлигини иш берувчи исботлаб бериши керак. Шу сабабли айнан иш берувчи фаолиятидан қониқмаётган ва эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига нолойиқ деб ҳисоблайдиган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан манфаатдор.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика