Ходимга қисқартириш пайтида барча бўш лавозимлар таклиф қилинмаган бўлса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Д.Гребенёв.
– Йўқ, мумкин эмас.
МКнинг 92-моддасига мувофиқ, агар объектив сабабларга кўра (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1, 2 ва 6-бандлари ва 106-моддасининг 2-банди) меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса, корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.
Шу тариқа, иш берувчи корхонада мавжуд бўлган, кўрсатилган талабларга жавоб берувчи барча бўш иш ўринларини ходимга таклиф этишга мажбур.
Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда эса, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин.
Абдусалом Рисқуллаев, «Norma» МЧЖ бош эксперти.