Norma.uz

Дипкорпус – умумий асосларда

 

Дипломатик муассасаларга тегишли автотранспорт учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш даврийлиги қандай?

Р.А. Тошкент ш.

 

– Ўзбекистон Республикаси ТИВда аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига қарашли бўлган транспорт воситалари умумий асосларда техник кўрикдан ўтказилади (ВМнинг 31.01.2003 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низом).

Автотранспорт қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – 1 йилда 2 марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – 2 йилда 1 марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – 1 йилда 1 марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.

«а» кичик бандда кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта – 1 март – 30 июнда;

иккинчи марта – 1 сентябрь – 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март – 30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь – 31 августда ўтказилади.

Автомобиллар техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.

 

Алла Ромашко.

Прочитано: 37 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика