Norma.uz

Таътилга – мажбурлов бўйича

 

Ходимга таътил бериладиган вақт ҳақида унинг бошланишидан 15 кун олдин хабар берилди. Бироқ ходим ундан фойдаланишдан бош тортмоқда. Айтишича, унинг режалари ўзгариб, кейинроқ дам оладиган бўлибди. Уни деб компаниядаги бошқа ходимларнинг таътиллари ҳам сурилиши мумкин, бунда бутун жадвал ўзгариб кетади. Раҳбарият ходимни таътилга чиқишга мажбурламоқчи, сабаби бу масала календарь йил бошида у билан келишилган эди.

Таътил бошлангунча ходимни таътил ҳақини олиш ва буйруқ билан танишиш учун таклиф қилдик. Ходим қатъиян бош тортди. Далолатнома туздик. Эртаси кундан бошлаб ходимни таътили пайтида компания ҳудудига киритмасликни қоровулга тайинладик.

Бизнинг хатти-ҳаракатларимизда ҳуқуқбузарлик борми?

Г.Прутова.

 

Йўқ, сиз тўғри йўл тутгансиз.

Иш берувчи календарь йил бошлангунга қадар ходимларнинг вакиллик органи билан келишган ҳолда келгуси календарь йилдаги таътиллар жадвалини ҳар йили тасдиқлаши шарт. Таътил ходим учун ҳам, иш берувчи учун ҳам мажбурий бўлган ушбу жадвалга мувофиқ берилади (МКнинг 144-моддаси).

Жадвал билан вақти белгиланган таътил фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа муддатга кўчирилиши мумкин.

Шу сабабли ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар юзага келганлиги тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт.

Ходимнинг аризасига кўра таътил бошқа муддатга кўчирилиши мумкин. Бироқ фақат у таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида вақтида хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган ёхуд ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабабларни кўрсатган ҳолда ариза тақдим этмаган бўлса (МКнинг 145-моддаси).

Хатингизга қараганда, иш берувчи ушбу талабларни бузмаган.

Иш берувчи ходимга унинг розилигисиз, «мажбурий» тартибда, жадвалдан ташқари таътил беришга ҳақли эмас.

Сизнинг ҳолатда эса компания жадвалда белгиланган вақтда таътилдан фойдаланишга халал берувчи сабабларсиз ходимнинг илтимосини бажармаса, унга ҳеч нима таҳдид солмайди. Аксинча, ходим жадвал бўйича таътилга чиқишдан бош тортаётган бўлса, уни мажбуран ва унинг аризасисиз дам олишга жўнатиш мумкин.

Шу тариқа, бунга тўсқинлик қилувчи объектив сабаблар бўлмаса, ходим жадвал бўйича таътилни бошқа муддатга кўчиришни талаб қилишга ҳақли эмас.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma» МЧЖ бош эксперти.

 

Прочитано: 1704 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика