Norma.uz

ЙҲҚни бузган дипломатлар дипломатик ваколатхоналар билан келишмаган ҳолда жаримага тортилади

 

ТИВ, ИИВ ва Олий суд қарори (АВ томонидан 26.01.2018 йилда 2338-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.

Дахлсизликдан фойдаланувчи шахс­лар ЙПҲ ходими билан муносабатга киришганда (масалан, транспорт воситаси тўхтатилганда) улар мақомидан қатъи назар ЙПХ ходимларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишга мажбур:

√ аккредитация карточкаси;

√ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

√ транспорт воситасининг дипломатик ваколатхонага тегишлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисидаги низомда (ВМнинг 8.05.2001 йилдаги 207-сон қарорига 1-илова) келтириб ўтилган.

Бундан ташқари, судлар ва бошқа ваколатли органлар дипломатик ваколатхона билан келишмаган ҳолда дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларга нисбатан ЙҲҚни бузганлик учун маъмурий жазоларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлишди. Эслатиб ўтамиз, илгари бундай келишув ТИВнинг Дипломатик сервис хизмати (ТИВ ДСХ) орқали олинарди.

Шу билан бир қаторда, бундай транспорт воситасида ЙҲҚни бузиш камераларга қайд этилади. ЙҲҚ бузилиши ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган тақдирда маъмурий жавобгарликка дипломатик ваколатхонанинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси ёки транспорт воситасининг мулкдори (агар у жисмоний шахс номига расмийлаштирилган бўлса) тортилади.

Транспорт воситасининг мулкдори – жисмоний шахс ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун қуйидаги ҳолатларда маъмурий жавобгарликдан озод этилади:

маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса;

мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса (МЖТКнинг ­17-1-моддаси).

Шунингдек айрим таомил жиҳатлари ҳам ўзгарди:

√ дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан жарима тўланиши энди умумий тартибда амалга оширилади (илгари – ТИВ ДСХ кассаси орқали);

√ дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан ЙҲҚнинг бузилиши бўйича умумлаштирилган тематик ахборотномани юбориш аниқ белгиланмаган даврийликда амалга оширилади (илгари – ҳар чоракда);

√ Дипломатик маълумотномада жарималарни мунтазам тўламайдиган бундай шахсларнинг «қора рўйхати»ни эълон қилиш зарурат бўлган тақдирда амалга оширилади (илгари – бундай ­эълон қилиш расман мажбурий бўлган).

 

Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 26.01.2018 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 1142 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика