Norma.uz

Автони расмийлаштириш учун энди оширилган ставка қўлланилмайди

 

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан Давлат божи ставкаларига (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.

2008 йилдан бошлаб Ўзбекистонда енгил автомобилдан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни, олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаров (кредит ташкилотлари билан гаров шартномасидан ташқари), лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун оширилган ставка қўлланилар эди.

У ҳар бир от кучи учун ЭКИҲнинг 5 бараварини ташкил этган ва:

√ фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган;

√ импорт қилиш (олиб келиш) санасидан 1 йилдан кам муддат ўтган ватанимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган машиналарга нисбатан амал қилган.

 

2018 йилдан бу тартиб амал қилмаяпти. Автонинг «ёши» ҳануз давлат божи миқдорига таъсир кўрсатади, бироқ ставкалар анча паст:

 

Транспорт тури

 

Фойдаланиш муддатига боғлиқ ҳолда

 

3 йилгача 

 

3 йилдан ортиқ

 

7 йилдан ортиқ

 

Юк ташувчи ва енгил автотранспорт, шу жумладан, автобус, трактор, ўзиюрар машина

 

ЭКИҲнинг 10%и

 

 ЭКИҲнинг 7%и

 

 ЭКИҲнинг 5%и

 

Чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт

 

ЭКИҲнинг 30%и

 

 ЭКИҲнинг 20%и

 

ЭКИҲнинг 10%и

 

 

Бундан ташқари, жадвалда кўрсатилган ставкалар қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда камайтирилади:

√ эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида – белгиланган ставканинг 5%и миқдорида ундирилади;

√ банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автонинг олди-сотдиси белгиланган ставканинг 10%и миқдорида ундирилади;

√ ЙТҲ натижасида шикастланган автомототранспортнинг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш – бож миқдори унинг яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 31.12.2017 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 366 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика