Norma.uz

Автомобиллар билан боғлиқ битимлар автоматик ҳисобга қўйилади

 

Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 15.01.2018 йилда 2090-16-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 январдан эътиборан автотранспорт воситасидан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи учун ишончномаларнинг, автотранспорт воситасининг ижара, текин фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларининг фуқаролар томонидан ДЙҲХХ бўлинмаларида ҳисобга қўйилиши тўғрисидаги талаб бекор қилинган. Шу билан бирга нотариуслар томонидан уларнинг электрон шаклини жўнатиш тартиби жорий этилди. Яъни ҳисобга қўйиш автоматик равишда амалга оширилади (Президентнинг 11.07.2017 йилдаги ПҚ-3127-сон-қарори).

Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ эндиликда нотариуслар «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ДЙҲХХ органларига ҳисобга қўйиш учун нафақат айтиб ўтилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни, балки автотранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя қилиш, рента) шартномалари тўғрисидаги маълумотларни ҳам юборади. Нотариуслар томонидан юбориладиган тасдиқланган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ рўйхати қуйидаги тарзда:

√ автотранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш шартномалари тўғрисида (илгари автомобилнинг техник паспортида бошқа шахсга ўтказилганлиги тўғрисида қайд қўйиларди);

√ автотранспортни ижарага бериш билан боғлиқ ишончномалар тўғрисида;

√ транспорт воситасини бошқариш учун ишончномалар тўғрисида (илгари ишончномага уни 10 кун ичида ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш зарурлиги ва ушбу талабни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида қайд қўйиларди);

√ автотранспорт воситасидан текин фойдаланиш шартномалари тўғрисида;

√ автотранспорт воситасининг лизинг шартномалари (илгари ишончномага уни 10 кун ичида ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш зарурлиги ва ушбу талабни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида қайд қўйиларди).

 

Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 15.01.2018 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 1240 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика