Norma.uz

Техник кўрикдан ўтказиш учун янги тарифлар жорий этилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (22.12.2017 йилдаги 1010-сон) билан транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 11.07.2017 йилдаги ПҚ-3127-сон қарори билан 2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни юридик шахслар – тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич ўтказиш кўзда тутилган. Ҳозирги пайтда бу функцияни ИИВнинг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) бўлинмалари бажаради.

 

Юридик шахслар – тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

2018 йил 1 январдан бошлаб – транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш;

2019 йил 1 январдан бошлаб – бевосита мажбурий техник кўрикдан ўтказиш.

 

Транспорт тоифаси – фақат М1

Шу тариқа, жорий йилдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш:

ДЙҲХХнинг диагностика станциялари;

вазирликлар ва идораларнинг, бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (ТХС);

тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан ўтказилиши мумкин.

Айнан қаерга мурожаат қилишни авто эгаларининг ўзлари ҳал қилади. Бунда хусусий ташкилотлар фақат йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўтириш учун 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга Ml тоифадаги транспорт воситаларига техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиши мумкин.

 

Хизматлар кўрсатиш учун Ўзстандарт хулосаси зарур

ДЙҲХХнинг диагностика станциялари, ТХС ва хусусий ташкилотлар фақат Ўзстандарт томонидан аккредитациядан ўтказилган, тегишли технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник базасига эга бўлган тақдирда жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ўтказишлари мумкин. Унинг мувофиқлиги мезонлари қарорда кўрсатилган.

Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлагунга қадар тегишли ҳудудий ЙҲХБларини барча яратилган шароитларнинг мувофиқлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилишлари керак. Хатга қуйидагиларнинг нусхаси илова қилинади:

устав;

Ўзстандартнинг ишлаб чиқариш-техник базаси аккредитациядан ўтказилганлиги ҳақидаги хулосаси;

«Саноатгеоконтехназорат» ДИнинг автотранспорт воситаларига ўрнатиладиган баллонларни техник текшириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси.

Ҳудудий ЙҲХБ хат қабул қилинган санадан бошлаб 3 иш куни ичида уни ўрганиб чиқади ва барча талабларга мувофиқ бўлган тақдирда тадбиркорни махсус ҳисобни юритиш реестрига киритади. ЙҲХББ тадбиркор хабардор қилинган пайтдан бошлаб 2 иш куни ичида уни ўз расмий веб-сайтига жойлаштириладиган реестрга киритади.

 

Рўйхатдан ўтказиш ҳудуди аҳамиятга эга

Техник ҳолатини текширишнинг мажбурий шарти – тадбиркорлик субъекти ёки унинг филиали ва автони рўйхатдан ўтказиш жойи бир ҳудудда бўлиши керак. Агар хизмат кўрсатиш ҳудудида бундай хизматлар кўрсатадиган бир нечта субъектлар бўлса, кимга мурожаат қилишни транспорт эгасининг ўзи ҳал қилади.

Текшириш натижалари бўйича хусусий ташкилот машина эгасига маълумотнома беради. Унинг асосида техник кўрикдан ўтказиш натижалари ДЙҲХХ органларида расмийлаштирилади.

 

Техник кўрик – энди рўйхатдан ўтказишда ҳам

Энди автотранспорт воситалари уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказишда илгари белгиланган навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш муддатларидан қатъи назар техник кўрикдан ўтказилиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 26.12.2017 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 258 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика