Norma.uz
Публикации
15.05.2017 Учитываем финансовую аренду

Наше предприятие заключает договор аренды недвижимого имущества (хлебобулочного цеха) сроком на 5 лет с ежемесячной арендной платой. В договоре оговорено, что по окончании его срока арендатор получает право выкупа данного объекта по цене на 20% ниже его рыночной стоимости. Арендодатель и арендатор являются плательщиками ЕНП. Они не относятся к предприятиям, предусмотренным в пункте 2 Положения о порядке исчисления и уплаты единого налогового платежа с учетом введения минимального размера единого налогового платежа (рег. МЮ №2203 от 3.03.2011г.). 1. Является ли договор, по которому недвижимость передается в аренду на 5 лет с условием последующего выкупа, договором финансовой аренды? 2. На балансе какого предприятия должно числиться имущество в период аренды? 3. Необходимо ли переоформить имущество в кадастровой службе на имя арендатора? 4. Если арендованное имущество должно числиться на балансе арендатора, то с какой даты: со дня подписания акта приема-передачи имущества или с даты оформления в кадастре (если это обязательно)? 5. Какое предприятие должно отражать в расчете минимального ЕНП площадь объекта аренды? 6. Какие бухгалтерские проводки даются при данных операциях?


далее...»»
15.05.2017 А есть ли доход?

По итогам проверки нашего предприятия ГНИ выявлен факт нанесения ущерба предприятию. Этот ущерб возмещен нашим сотрудником. Сумма возмещения перечислена на расчетный счет предприятия. На какой счет необходимо оприходовать сумму возмещения сотрудником ущерба? Является ли она доходом нашего предприятия?


далее...»»
15.05.2017 Работаем с «первичкой» правильно

Бухгалтерия работает со множеством документов. Без них нет ни учета, ни налогообложения. Но для большинства сотрудников других подразделений «первичка» – это всего лишь бумажки. Как организовать документооборот, чтобы «первичка» попадала в бухгалтерию вовремя, без героических усилий по ее «выбиванию» у сотрудников и контрагентов? В продолжение темы начальник управления методологии бухгалтерского учета и аудита Министерства финансов РУз Шарофитдин ХАЙДАРОВ дает рекомендации.


далее...»»
11.05.2017 Таътил пули ҳисоб-китоби
Жамоа шартномасига кўра корхонада таътиллар тўғрисида низом қабул қилинган, унга мувофиқ ходимларга 30 календарь кун давом этадиган йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади. Шунингдек таътил пулини ҳисоблашнинг қуйидаги тартиби белгиланган: ходим меҳнат таътилига чиқаётганда ўртача иш ҳақи таътилга чиқишидан олдин тўлиқ ишлаган охирги 3 ойда унга қўшимча тўловлар ва бир марталик тўловларсиз ҳисобланган иш ҳақидан ҳисобланади. Бунда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда таътилларни бериш тизимига риоя этилади: реал таътил 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак; таътил кунлари учун тўловга белгиланган тартибда солиқ солинади. Корхонадаги таътиллар тўғрисидаги низомда таътилга чиқишдан олдин тўлиқ ишланган охирги 3 ой учун қўшимча тўловлар ва бир марталик тўловларсиз ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб таътил пулини ҳисоблаш тартибининг белгиланиши тўғрими?
далее...»»
11.05.2017 Кадрлар хизматлари ходимлари диққатига!

Яқинда таътил мавсуми бошланишини эслатиб ўтамиз. Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Одатда, ташкилот бўйича умумий таътилларни бериш жадвалини ёки ҳар бир бўлинма бўйича алоҳида жадвалларни тузишга йўл қўйилади. Асосийси – йиллик таътилларни бериш навбати ва жадвални тасдиқлаш тартибини бузмаслик лозим.


далее...»»
11.05.2017 Назорат устидан назорат
Корхонада меҳнат шартларини ўзгартириш тартибини назарда тутувчи жамоа шартномаси ҳам, бошқа локал ҳужжат ҳам йўқ, касаба уюшмаси қўмитаси ва меҳнат низолари бўйича комиссия ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи мавжуд эмас. 1. Иш берувчи меҳнат шартлари ўзгартирилиши ҳақида огоҳлантириш бўйича мажбуриятини бажармаганда ходим ўз ҳуқуқларини ҳимоялашни сўраб қаерга мурожаат қилишга ҳақли? 2. Прокурор назоратининг Меҳнат инспекцияси назорат функцияларидан фарқи нимада?
далее...»»
11.05.2017 Мезон имкон берса
Олий ўқув юртида контракт асосида ўқувчи талаба бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ҳар ойлик нафақа олмоқчи. Талаба бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ҳар ойлик нафақа олиш учун қаерга мурожаат қилиши ва қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?
далее...»»
11.05.2017 Хусусийлаштириш қоидаларига кўра
Онам 1986 йилда ўз ташкилотидан квартира олган. 1993 йилда уни хусусийлаштирган. Унинг номига давлат хусусийлаштириш ордери берилган. Ўша пайтда квартирада 8 киши: ота-онам, бувим, опам ва унинг бир яшар ўғли, мен ва вояга етмаган укам билан синглим пропискадан ўтган эдик. 1. Хусусийлаштириш пайтида квартирада пропискадан ўтказилган вояга етмаган бола уни хусусийлаштиришга розилик бериши мумкинми? У хусусийлаштириш иштирокчиси ҳисобланадими ва, тегишинча, ушбу квартирада улушли мулкка эгами? 2. Квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш марказидан маълумотнома нима учун тақдим этилади?
далее...»»
11.05.2017 Қарзингиз йўқми? Энди бўлади!
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига (бундан кейин – Қўмита) газ таъминоти ташкилотлари устидан шикоятлар авжига чиққан кўринади. 2017 йил I чорагида улар УКХ масалалари юзасидан барча мурожаатларнинг (1 323) 70%ини (921) ташкил этди ва ўтган йилларнинг шу давридаги ўхшаш кўрсаткичлардан ошди. Табиий газ етказиб берувчилар коммунал соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузиш бўйича мутлақ чемпион бўлиб қолмоқдалар. Томонларнинг ўзаро муносабатлари доим мураккаб бўлган. Истеъмолчилар учун бу УКХдаги энг муаммоли идора бўлса ажаб эмас. Газчиларни қонунга риоя этишга даъват қилиш, истеъмолчилар у ёқда турсин, назорат органлари учун ҳам мушкул иш. Йилнинг дастлабки 3 ойи статистикаси ортиб, томонлар муносабатларидаги жиддий муаммолардан далолат бермоқда.
далее...»»
11.05.2017 Ўзи йўқ маҳсулотга ҳақ тўлаб...
Дунё яралибдики, товламачилик мавжуд, унинг ғоятда хилма-хиллигини айтмайсизми. Тилларда достон бўлган адабий қаҳрамон Остап Бендер ишининг «муносиб» давомчилари ҳамма вақт бўлган. Бироқ, довруғи кетган буюк товламачидан фарқли ўлароқ замонамиз товламачиларининг кўплари Жиноят кодексини назарга илмайдилар. Биз айтиб бермоқчи бўлган жиноят иши қирқ йилдан олдин тергов қилинган эди. Шундай бўлса-да, ушбу воқеа тадбиркорлар учун ибрат бўлиши мумкин. Чунки ноқонуний фаолият орқали хўжалик юритувчи субъектларга ҳам, давлатга ҳам етказилган зарар одатда жуда кўп бўлади.
далее...»»
11.05.2017 Ўқиб-ўрганишнинг кечи йўқ
Мен стажга эга ҳайдовчиман, исталган тоифадаги транспортни бошқариш ҳуқуқига эгаман. Бир йилдан ортиқ муддат ихтисослигим бўйича ишламадим. Ишга кираётганимда ҳуқуқимни тасдиқлаш учун мени ДЙҲХХга юбордилар. Маъмурият бунга ҳақлими?
далее...»»
11.05.2017 Йўлдаги беадаблар
Кўп квартирали уй ҳовлиси ҳудудидан чиқаётган автомобиль ҳайдовчиси кўлмакка яқинлашганда тезликни камайтирмаганлиги учун бошимдан оёғимгача лой сачратди. Бундай ҳолларда жазо чораларини қўлласа бўладими?
далее...»»
11.05.2017 Ҳаммаси кузатув остида
Пойтахтимизда жорий йилнинг март ойидан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоатчилик тартибини муҳофаза қилишнинг компьютерлаштирилган тизими ишламоқда. Шаҳарнинг 115 та чорраҳасида турли мўлжалдаги 1 144 та видеокамера ўрнатилган. Автомобилчилар – «Норма маслаҳатчи» ўқувчиларининг саволларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙҲХБ матбуот хизматига йўлладик.
далее...»»
11.05.2017 Оғир юк машиналарининг довон орқали ҳаракатланиши тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2017 йилдаги 200-сон қарори билан Қамчиқ довони орқали етакчи ўқ оғирлиги 11,5 т дан ошадиган автотранспорт воситаларида юк ташиш тақиқланади.
далее...»»
11.05.2017 Солиқ тўловчининг тақвими
июнь ойи учун
далее...»»
11.05.2017 Кредитор қарздан кечганда
МЧЖнинг (микрофирма, ЯСТ тўловчиси) асосий фаолият тури – чакана савдо. 2016 йил 1 августдан буён хонани ижарага оламиз. Молиявий қийинчиликлар сабабли 2016 йил августдан декабргача ижара тўловлари тўланмади. Натижада бизда 1.01.2017 йилдаги ҳолатга кўра кредиторлик қарзи юзага келди. Жорий йилда ижарага берувчи 2016 йил августдан декабргача ҳосил бўлган қарздан кечди. 1. Қарздан кечишни ҳужжатлар билан қандай расмийлаштириш мумкин? Ижара шартномасига қўшимча битим тузиш зарурми? 2. Солиқ оқибатлари қандай бўлади? Ушбу операция ЯСТ бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади: «текинга олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар» сифатидами ёки «мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» сифатидами? 3. Бунда бухгалтерия проводкалари қандай бўлади?
далее...»»
11.05.2017 ЯТТ учун ягона карта чекловларсиз
Марказий банк бошқарувининг қарори (АВ томонидан 19.04.2017 йилда 1850-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.
далее...»»
11.05.2017 Божхона ва бизнес: фойдали мулоқот
Божхона хизмати тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, сайёр учрашувлар уюштириш орқали ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён қилиб бормоқда. Бундай мулоқотларда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўплаб маслаҳатлар берилмоқда, тадбиркорларни ўйлантираётган муаммо ва саволлар ўз вақтида ечимини топмоқда.
далее...»»
11.05.2017 Бирламчи ҳужжатлар билан қандай ишланади
Корхонадаги барча молиявий-хўжалик операциялари ҳужжатлар билан расмийлаштирилган бўлиши керак. Асосий воситалар, хом ашё, товарларни сотиб олиш, уларни сотиш ва юклаб жўнатиш, пуллик тўловлар маҳсулот ишлаб чиқариш, солиқларни ҳисоблаб ўтказиш – шу ва бошқа операцияларни ҳисоб ҳужжатларида акс эттириш лозим. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейин – Қонун) 14-моддаси ҳамда Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1297-сон Низом) ¬2-банди талаби шундай. Ҳисоб ҳужжатларининг муҳимлиги Солиқ кодексида ҳам қайд этилган. Бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлар «солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун асос» ҳисобланади (Солиқ кодексининг 41-моддаси). Даромадлар ва харажатларни тасдиқлаш учун ҳам ҳисоб ҳужжатлари зарур (Солиқ кодексининг 42-моддаси 3-қисми). Бинобарин, ҳисоб ҳужжатларисиз бухгалтерия ҳисобини ҳам, солиқ солишни ҳам амалга ошириб бўлмайди. Шу сабабли уларнинг мавжуд эмаслиги ёки нотўғри тўлдирилганлиги ва бунинг оқибатида келиб чиқувчи солиқ ва бухгалтерия хатолари учун жавобгарлик назарда тутилган. ЎзР Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бошқармаси бошлиғи Шарофиддин ҲАЙДАРОВ тай¬ёрлаган тавсиялар жарималардан қочиш ҳамда бирламчи ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан иш юритишни тўғри ташкил этишда сизга ёрдам беради.
далее...»»
11.05.2017 Мукофот муборак!
Пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика