Norma.uz

Таътил пули ҳисоб-китоби

 

Жамоа шартномасига кўра корхонада таътиллар тўғрисида низом қабул қилинган, унга мувофиқ ходимларга 30 календарь кун давом этадиган йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади. Шунингдек таътил пулини ҳисоблашнинг қуйидаги тартиби белгиланган: ходим меҳнат таътилига чиқаётганда ўртача иш ҳақи таътилга чиқишидан олдин тўлиқ ишлаган охирги 3 ойда унга қўшимча тўловлар ва бир марталик тўловларсиз ҳисобланган иш ҳақидан ҳисобланади. Бунда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда таътилларни бериш тизимига риоя этилади: реал таътил 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак; таътил кунлари учун тўловга белгиланган тартибда солиқ солинади.

Корхонадаги таътиллар тўғрисидаги низомда таътилга чиқишдан олдин тўлиқ ишланган охирги 3 ой учун қўшимча тўловлар ва бир марталик тўловларсиз ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб таътил пулини ҳисоблаш тартибининг белгиланиши тўғрими?

А.Костецкая.

 

Йўқ, бу ҳуқуққа зид.

Ходимлар учун меҳнат ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси қонунлар билан белгилаб қўйилади. Улардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин (МКнинг 4-моддаси).

Йиллик таътиллар даври учун ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш кафолатланади (МКнинг ­148-моддаси). У ҳисоб-китоб кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда мазкур даврда ундан ортувчи сумма қисмини 1/12 га (ёхуд ҳисоб-китоб даврида ишланган даврга қараб бошқа миқдорга) оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу сумма ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлардан таркиб топади (Тартибнинг 1-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова).

Сиз тилга олган локал ҳужжатда таътиллар ҳақини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашнинг бошқача, қонун ҳужжатлари билан солиштирганда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларини чекловчи тартиби белгиланган. Хусусан, қўшимча тўловлар ва бошқа тўловларни ҳисобга олмасдан ҳисоб-китоб қилиш назарда тутилган, бу қонун ҳужжатларининг юқорида тилга олинган нормалари талабларини аниқ бузишдир.

Ушбу корхона Таътиллар тўғрисидаги низомидаги ходимларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан камроқ меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларини белгиловчи барча бандлари ноқонуний ҳисобланади.

Корхонада таътиллар тўғрисида локал ҳужжатни ишлаб чиқишда МК ва Тартибнинг юқорида кўрсатилган талабларига амал қилиш лозим.

 

Маҳкам Воҳидов,

юридик фанлар номзоди,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2503 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика