Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 19 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Мезон имкон берса

 

Олий ўқув юртида контракт асосида ўқувчи талаба бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ҳар ойлик нафақа олмоқчи.

Талаба бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ҳар ойлик нафақа олиш учун қаерга мурожаат қилиши ва қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?

Б.Ибодуллаев.

 

– Бюджетдан ташқари корхоналарда ишловчи оналарга бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ҳар ойлик нафақа иш жойидан тайинланади ва тўланади (АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Агар она ишламаса (сизнинг ҳолатдагидек) ёки бюджетдан молияланадиган ташкилотда ишласа, нафақа фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла) томонидан тайинланади ва тўланади (Низомнинг 1-банди, ВМнинг 15.02.2013 йилдаги 44-сон қарорига 1-илова). Бироқ оила дарҳақиқат нафақага муҳтож бўлса, маҳалла уни тайинлайди. Эҳтиёжмандлик мезонлари ва нафақа олишда устунлик ҳуқуқига эга бўлган шахслар Низом билан белгиланган. Ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаган оила эҳтиёжманд деб ҳисобланади (44-сон Низомнинг 8-банди).

Нафақа олиш учун фуқаролар йиғини раиси номига тегишли ариза бериш ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш зарур:

 белгиланган шаклдаги ­оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар (44-сон Низомга 3-илова) ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

 боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси ­(44-сон Низомнинг 13-банди).

Аризани оила ушбу нафақани олиш истаги бўлган ойдан олдинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай бериш лозим (44-сон Низомнинг 14-банди).

Ариза маҳалланинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Агар оила аъзоларининг ўртача ойлик жами даромад миқдори нафақа тайинланишини тақозо этса, комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини текширади. Шундан кейин нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади (44-сон Низомнинг ­17-банди).

 

Сабоҳат Султонова, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1481 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика