Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 19 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Хусусийлаштириш қоидаларига кўра

 

Онам 1986 йилда ўз ташкилотидан квартира олган. 1993 йилда уни хусусийлаштирган. Унинг номига давлат хусусийлаштириш ордери берилган. Ўша пайтда квартирада 8 киши: ота-онам, бувим, опам ва унинг бир яшар ўғли, мен ва вояга етмаган укам билан синглим пропискадан ўтган эдик.

1. Хусусийлаштириш пайтида квартирада пропискадан ўтказилган вояга етмаган бола уни хусусийлаштиришга розилик бериши мумкинми? У хусусийлаштириш иштирокчиси ҳисобланадими ва, тегишинча, ушбу квартирада улушли мулкка эгами?

2. Квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш марказидан маълумотнома нима учун тақдим этилади?

С.Бордунова.

 

1

1993 йилги хусусийлаштириш пайтида Ўзбекистон ССР Уй-жой кодекси амал қилган. Собиқ Иттифоқ республикаларининг уй-жой қонунчилигида назарда тутилганидек, давлат ва муниципал уй-жой фонди таркибидаги уйларда ижара ёки аренда шартномаси шартларида турар жойларни эгаллаб турган фуқаролар биргаликда яшаб турган барча балоғат ёшидаги оила аъзоларининг розилиги билан шу турар жойларни қонун ҳужжатларида белгиланган шартларда ўз мулки қилиб, шу жумладан биргаликда улушбай асосда сотиб олишга ҳақлидирлар (масалан, РСФСР Уй-жой кодексининг 54.1-моддаси).

«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги ЎзР Қонунида (7.05.1993 йил, бундан кейин – Қонун) ҳам белгиланганидек, ушбу фуқаролар биргаликда яшаб турган барча балоғат ёшидаги оила аъзолари ва турар жой майдонида ҳақи бўлган бошқа шахсларнинг розилиги билан шу турар жойни Қонунда кўзда тутилган шартларда ўз мулки қилиб, шу жумладан, биргаликда ёки улушбай асосида эгалик қилиш учун сотиб олишга ҳақлидирлар (13-моддасининг 3-банди).

Бироқ ижарачи билан бирга яшаётган ва унинг оила аъзоси ёки собиқ оила аъзоси бўлиб ҳисобланган вояга етмаган шахслар ижарага олиш шартномасидан келиб чиқадиган барча ҳуқуқлардан тенг фойдаланишлари сабабли улар эгаллаб турган турар жойлари хусусийлаштирилган тақдирда, вояга етган фойдаланувчилар билан тенг равишда шу турар жойга нисбатан умумий эгалик ҳуқуқига эга бўладилар.

Турар жой оила аъзоларининг бири томонидан бепул хусусийлаштирилган тақдирда ҳам юқорида кўрсатилган шахслар шу асосларга кўра умумий мулкнинг тенг ҳуқуқли иштирокчилари бўлиб қоладилар (Олий суд Пленумининг 2.05.1997 йилдаги 3-сон қарорининг ­16-банди).

 

2

Хусусийлаштирилган турар жой (квартира ёки уй) эгаси вояга етган оила аъзолари ва хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги билан уни сотиши, айирбошлаши, ҳадя қилиши ёки ижарага, арендага бериши мумкин (УЖКнинг 32-моддаси 6-қисми; Қонуннинг 13-моддаси 4-банди). Хусусийлаштирилган уй-жойни бошқаларга беришда мулкдор бошқа ҳужжатлар қаторида ЎзР Давлат рақобат қўмитасининг1 ҳудудий органидан2 алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома тақдим этиши керак (Низомнинг 6-банди, ВМнинг 4.04.1994 йилдаги 180-сон қарорига 1-илова). Ушбу маълумотнома асосида, одатда, хусусийлаштиришда иштирок этган шахслар доирасини белгилаш мумкин.

 

Сабоҳат Султонова, «Norma Online» эксперти.

 

 


1Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПФ-5016-сон Фармони билан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилган.

2Тошкентда бу – «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» ДУК.

Прочитано: 2228 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика