Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 18 / Криминалист эксперт ён дафтаридан

Ўзи йўқ маҳсулотга ҳақ тўлаб...

 

Дунё яралибдики, товламачилик мавжуд, унинг ғоятда хилма-хиллигини айтмайсизми. Тилларда достон бўлган адабий қаҳрамон Остап Бендер ишининг «муносиб» давомчилари ҳамма вақт бўлган. Бироқ, довруғи кетган буюк товламачидан фарқли ўлароқ замонамиз товламачиларининг кўплари Жиноят кодексини назарга илмайдилар.

Биз айтиб бермоқчи бўлган жиноят иши қирқ йилдан олдин тергов қилинган эди. Шундай бўлса-да, ушбу воқеа тадбиркорлар учун ибрат бўлиши мумкин. Чунки ноқонуний фаолият орқали хўжалик юритувчи субъектларга ҳам, давлатга ҳам етказилган зарар одатда жуда кўп бўлади.

 

Пул бор – товар йўқ

Таркибига назорат-ўлчаш асбоблари тажриба заводи кирган бир ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилганидан кейин бир неча ой ўтгач, унинг юридик бўлимига харидорлардан эътироз-шикоятлар кела бошлади.

Уларда кўрсатилишича, гарчи буюртмачилар маҳсулот – радиоактив изотопларга асосланган ўлчов асбоблар қийматини тўлиқ тўлашса-да, бироқ улар ушбу маҳсулотни амалда олишмаган ёки илова қилинувчи ҳужжатларда қайд этилганидан кам миқдорда олишган.

Бирлашма ходимлари маҳсулот йўлда йўқолган ёки уни етказиб бериш транспорт ташкилотининг айби билан тўхтатиб қўйилган бўлса керак деб ҳисоблаб, темир йўл бўлинмасига юкни қидириб топиш талаби билан мурожаат қиладилар. Текширишда эса айтилган маҳсулотнинг темир йўлга келиб тушмаганлиги аниқланди. Шу боис уни заводнинг ўзидан қидира бошлашди ва завод маҳсулот истеъмолчиларига 80 минг сўмлик маҳсулотни жўнатмаганлиги аниқланди. Ҳолбуки ана шу суммани завод раҳбарияти асоссиз равишда II чорак учун маҳсулотни реализация қилиш тўғрисидаги ҳисобот маълумотларида қайд этганди. Давлат ҳисоботида қўшиб ёзишлар бўлгани тўғрисида жиноят иши қўзғатилди, ваколатли органларга эса заводда ҳужжатларни тафтиш қилиш топширилди. Дарҳол мавжуд эътироз-даъво ҳужжатлари олиб қўйилди.

 

Ишлаб чиқариш мароми ғалати тарзда бузилган

Тергов вақтида заводда ҳамма эътироз-даъволар ҳисобга олинавермаслиги аниқланди. Кейинги 10 йил мобайнида маҳсулот чиқариш маромининг ғалати тарзда бузилиши кўзга ташланган. Одатда маҳсулотнинг асосий қисми омборга ойнинг охирги ўн кунлигида ва ҳатто ойнинг охирги кунларида (70%дан ортиғи) топширилган. Ҳужжатларга қараганда ана шу қисқа муддат ичида заводда маҳсулотнинг бундай катта миқдорини тайёрлаш, ўраб-жойлаш ва транспорт ташкилотига топширишга улгуришган.

Тайёр маҳсулотни омборда ўраб-жойлаш билан шуғулланган шахслар тергов қилинганидан ва ушбу ўраб-жойлашга вақт сарфи нормалари тўғрисидаги маълумотлар ўрганиб чиқилганидан кейин биргина (учинчи) ўн кунликда маҳсулотнинг бунчалик миқдорини амалда ўраб-жойлаш ва жўнатиш мумкин эмаслиги аниқланди. Шу боис мавжуд қоидаларга кўра маҳсулот юклаб жўнатилгунга қадар ўтказилмаслиги керак бўлган пул маблағлари заводнинг ҳисобрақамига ўтказилгани шубҳа уйғота бошлади.

Маҳсулотни реализация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар текширилиши давомида аниқланишича, ойнинг иккинчи ярмидаги маҳсулот учун ҳисоб-китоб асосан аккредитивлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган. Бироқ аккредитив суммасини заводнинг ҳисобрақамига ўтказиш учун завод банкка юк ташиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида транспорт ташкилотининг квитанциясини тақдим этиши лозим эди. Амалда жўнатилмаган маҳсулот учун пул заводнинг ҳисобрақамига ўтказилгани туфайли завод банкка қалбаки транспорт ҳужжатларини тақдим этган. Тафтишчиларга банкка тақдим этилган темир йўл квитанцияларининг рақам ва саналарини темир йўл бекатидаги юклаб жўнатиш ҳужжатларининг рақам ва саналари билан солиштириш таклиф этилди.

Терговчида ҳисобот бузиб кўрсатилишида заводнинг сотиш масалалари билан шуғулланадиган мансабдор шахслари алоқадор эканлиги ва уларда ҳақиқатда юклаб жўнатилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳисоби бўлиши кераклиги хусусида тахмин қилишга асос бор эди. Шу боис иш бўйича хизмат ҳужжатларида, шу жумладан завод директорининг ўринбосари П. ва моддий-техник таъминлаш ҳамда бутлаш бўлими бошлиғи Б.га тааллуқли ҳужжатлар текширилди. Тинтувлар яхши натижалар берди: уларда қиймати заводга аввалроқ, юк жўнатилишига қадар тўланган аппаратурага тааллуқли бўлган турли ёзувлар топилди. Харидорлардан аккредитивлар талаб қилинганлиги тўғрисида ҳужжатлар ва директор ўринбосари П. рўйхатдан ўтказмасдан ўзида қолдирган, заводга доир кўпдан-кўп эътироз-даъволар ҳам топилди.

Ҳужжатлар тафтишида аниқланишича, атиги бир йил ичида завод амалда юклаб жўнатилмаган 557,9 минг сўмлик маҳсулот учун банкка счёт тақдим этган. Кейинги йилнинг яна 3 ойида завод 185,2 минг сўмлик, II чоракда эса 168,6 минг сўмлик ана шундай товарсиз счётлар тақдим этган.

Завод квитанцияларидаги темир йўл календарь штампларининг изларини ўрганиш улар темир йўлда фойдаланиладиган штампнинг изларига мос тушмаслигини кўрсатди. Буни криминалистик экспертиза тасдиқлади: завод квитанцияларидаги штампларнинг изларида қўлдан чизиб қўйиш элементлари кўзга ташланиб қоларди. Жами 50 дан ортиқ қалбаки темир йўл квитанциялари аниқланди ва олиб қўйилди. Маҳсулотни юклаб жўнатиш саналари қалбакилаштирилган квитанциялар ҳам топилди.

Сўроқларда сотиш бўлимининг ходимлари ҳужжатларни П. ва Б.нинг фармойиши бўйича қалбакилаштирганликларини айтишди.

 

Асосий айбдорлар

Терговнинг бошланғич босқичида Б. ўзини айбсиз деб кўрсатишга уринди, зеро у ўзини фош этадиган ҳужжатларнинг йўқлигига ишончи комил эди. Кейинроқ маълум бўлишича, у жиноят иши қўзғатилишига қадар ҳужжатларни йўқ қилиш чораларини кўрган: якшанба кунлари ходимаси Р. билан бирга завод бухгалтериясида ҳужжатлар солинган папкаларни кўздан кечириб чиққан ва улардан қалбаки темир йўл квитанцияларини олиб қўйган. Бироқ янглишган эди, чунки ушбу квитанцияларнинг бир қисми реализация ҳужжатларининг нусхаларига қўшиб қўйилган экан, баъзи қалбаки ҳужжатлар эса (улар ҳақиқийларига алмаштирилганидан кейин) сотиш бўлими ходимларининг қўлида ҳам қолган.

Б. ўз ходимларини жалб этган ҳолда иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга фаол равишда тўсқинлик қилганлиги боис, унга айбнома эълон қилинганидан кейин қамоққа олинди.

Унга хизмат кабинетидан тинтув чоғида олиб қўйилган ҳужжатлар («қўшимча юклаш бўйича жадваллар» ва рўйхатдан ўтказилмаган даъво-эътирозлар) тақдим этилганидан ва у ҳужжатларни қалбакилаштириш тўғрисида фармойишлар берган ходимлар билан юзма-юз учраштирилгандан кейингина Б. ўзини айбдор деб тан олди.

Завод директорининг ўринбосари П. терговда ўзини бошқача тутди, унинг айтишича, алдов сотиш бўлими ходимларининг совуққонлиги туфайли юз берган, унинг эса бундан хабари бўлмаган, гўё ходимлар омборда тўпланиб қолган тайёр маҳсулотни ўз вақтида жўнатишга эринишган.

Ҳужжатлар тафтиши тугаши билан дарҳол суд-бухгалтерия экспертизаси тайинланди.

 

Жиноят технологияси

Аниқланишича, юз берган воқеалардан бир неча йил олдин завод раҳбарлари (директор К. ва унинг ўринбосари П.) радиоактив изотопларда ишлайдиган ўлчаш асбобларини ишлаб чиқаришга жорий этганлик учун республика мукофотини олишган. Бироқ аста-секин улар ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалаларига етарлича эътибор бермай қўядилар.

Заводда деярли ҳар бир ойнинг аввали бутловчи буюмларнинг йўқлиги туфайли ишсиз туриб қолиш билан бошланса, иккинчи ярмида иш авжига чиқар, ишдан ташқари вақтда ишга чиқиларди. Бироқ раҳбарият аҳволни яхшилаш чораларини кўрмади. Аксинча, корхона яхши ишлаётганлигини кўрсатиш учун у маҳсулотни реализация қилиш режаси бажарилмаганлиги далилларини яшира бошлади.

Уларни бажариш учун арзимаган суммалар етишмаган дастлабки йилларда уларни кейинчалик ушбу суммани харидорлардан ундирган ҳолда гўё тайёрланган маҳсулотни масъулиятли сақлашга сохта қабул қилиш билан қоплашган. Бироқ юқоридан келган фармойишга кўра маҳсулотни масъулиятли сақлашга қабул қилиш тақиқланган эди. Реализация қилиш режасига харидорлардан амалда юклаб жўнатилган маҳсулот учун келиб тушган суммаларнигина киритишга рухсат берилган.

Шунда завод директори ўринбосари П. ва моддий-техник таъминот ҳамда бутлаш бўлими бошлиғи Б.нинг кўрсатмаларига кўра ҳатто харидорлардан буюртма берилган маҳсулот ҳали тайёрланмаган вақтда ҳам аккредитивлар очишни оммавий равишда талаб қила бошладилар. Бу билан маҳсулотни реализация қилиш режасини келгусида бажариш ҳисобига пулни муддатидан аввал олиш имконияти яратилди (агар тўлов одатдаги йўл билан амалга оширилганда бу ҳол юз бермас эди).

Маҳсулотни тайёрлашга қадар аккредитивларни талаб қилиб олиш тақиқланган ва ушбу тақиқни бузиш қонун билан белгиланган санкцияларни қўллашга олиб келади. Аккредитивларни ўз муддатида ишлатмаслик (яъни агар банкка унинг учун аккредитив бўйича тўланадиган маҳсулот юклаб жўнатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилмаса) жарима солишга сабаб бўлади. Банк транспорт квитанцияси мавжуд бўлганида аккредитив тақдим этган буюртмачига маҳсулот жўнатилганлигини текширади. Банкка тақдим этилган счёт ва транспорт квитанцияларида маҳсулот турли ўлчовларда (доналарда ва оғирлиги бўйича) кўрсатилганлиги боис, банк ходимлари завод маҳсулотининг оғирлиги ва ўраб-жойлаш усулини билмасдан, счётда кўрсатилган маҳсулотнинг ҳаммаси ёки фақат бир қисми транспорт квитанциялари бўйича юклаб жўнатилганлигини текшира олмаганлар. Банк ходимларининг ана шу хабарсизлигидан П. ва Б. кўрсаткичларни сохталаштириш учун фойдаланганлар.

Харидорлардан буюртма берилган маҳсулотнинг тўлиқ қийматини тўлашга аккредитив қўйишни талаб қилганлар ва ой охирида банкка тўлиқ юклаб жўнатиш ҳужжатларини тақдим этганлар. Ҳақиқатда эса харидор буюртма берган асбоблар мавжуд бўлмаган ёки қисман ишлаб чиқарилган. Аккредитив суммасини реализация қилиш режасига киритиш ва уни асоссиз равишда талаб қилганлик учун жарима тўламаслик мақсадида харидорга аввал ҳақи тўланган маҳсулотнинг фақат бир қисмини, кейинчалик эса қолган қисмини (эҳтиёт қисмлар ёки айрим деталларни) юклаб жўнатганлар.

Бир ярим йил ичида банкка умумий қиймати 1 млн сўмдан зиёд маҳсулотга ана шундай ҳужжатлар тақдим этилган. П. ва Б. сотиш бўлимида ҳақиқий реализациянинг норасмий ҳисоби юритилишини диққат билан кузатганлар.

Юқорида таъкидланганидек, юкларнинг камлиги тўғрисида харидорларнинг эътироз-даъволари рўйхатдан ўтказилмаган. Бироқ П. ва Б. бундай харидорларга асбоблар биринчи навбатда юклаб жўнатилишини шахсан кузатганлар (судга даъволар тақдим этилишига йўл қўймаслик учун). Омборга келиб тушаётган маҳсулот ҳажми кўрсаткичлари бухгалтерия қўшиб ёзишларни аниқлаб олиши мумкин бўлган сальдодаги бузилишни кўрсатмаслик учун П. ва Б. нинг фармойишига кўра тайёр маҳсулот омборида ҳақиқатда олинмаган маҳсулотни қабул қилиш расмийлаштирилган, бу билан омбор ҳужжатларида мавжуд бўлмаган асбоблар «қопланган».

Аккредитив қўйган харидорларга юклаб жўнатиш учун ҳеч вақо қолмаган ҳоллар қайд этилган: заводда ҳатто ҳақи тўланган ва буюртма берилган асбобларга эҳтиёт қисмлар бўлмаган. Бироқ ушбу вазиятда ҳам айбланувчилар «иложи»ни топишган. Бир қатор темир йўл бўлинмаларида юк жўнатувчи томонидан юкхатлар ёзиш таомили бўлган. Темир йўл эса фақат уларни рўйхатдан ўтказган ва ўз календарь штампи изи ва товар кассирининг имзоси билан тасдиқлаган. Айни шундан жиноятчилар ўз мақсадларида фойдаланганлар.

Керакли изларни олиш учун илгари заводда фойдаланилган, экспорт маҳсулотини юклаб жўнатиш штампи қўлланган: ундан «ортиқча» сўзлар ва белгилар қирқиб олиб ташланган, штамп рамкалари эса чизғич ва қора қоғоз ёрдамида чизилган.

Темир йўл квитанциялари сотиш бўлими барча ходимларининг кўз ўнгида қалбакилаштирилган ва шу боис қалбакилаштиришнинг кўрсатилган усули ҳаммага яхши маълум бўлган.

 

«Сен эса ўғирлама...»

Терговда аниқланишича, ҳужжатларни тузиш ва уларни банкка тақдим этиш пайтида ҳали юклаб жўнатилмаган жами қиймати 1 164 787 сўмлик маҳсулотни реализация қилишга сохта ҳужжатлар тузилган. Тергов чораклик режалар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботда қўшиб ёзишлар борлигини ҳам аниқлади. Бундан ташқари, иш натижалари бўйича ушбу даврда завод раҳбарияти, муҳандис-техник ходимлари ва хизматчиларига 26 минг сўм мукофот тўланган, ҳолбуки заводнинг маҳсулот реализация қилиш режаси амалда бажарилмаган.

Ушбу мураккаб кўп эпизодли ишнинг тергов материаллари судга юборилди, суд завод директори К., унинг ўринбосари П., таъминот ва сотиш бўлими бошлиғи Б. ва сотиш бюроси бошлиғи Р.ни айбдор деб топди. Улар ўз айбларига яраша жазо олдилар.

 

Ольга Маршанская.

Прочитано: 1222 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика