Norma.uz
Публикации
15.10.2025 Меҳнат стажи ҳақида нималарни билиш керак
  Меҳнат стажи – бу нима  Меҳнат стажи – бу инсон қонунда белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда ишлаган, хизмат қилган ёки кимнидир (масалан, бола ёки ногиронлиги бўлган шахсни) парваришлаган умумий вақт миқдори. Бу вақт пенсия, таътил, нафақа ва бошқа тўловларни ҳисоблашда ҳисобга
далее...»»
15.10.2025 Реновация нималарга қодир: бизда ва хорижда
Ўзбекистонда кутилаётган реновация эски уйлар ўрнига янгиларини қуришни назарда тутади. Бироқ хориж тажрибасига кўра, бузмасдан ҳам янгилаш мумкин. Бу экотизимларни сақлаб қолади, аҳоли манфаатларини ҳисобга олади, жамиятнинг ривожланганлик даражасини кўрсатади, деб ёзади меъмор Равшан Салимов.
далее...»»
15.10.2025 «Намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» яратиш бўйича талаблар тасдиқланди
Президентнинг 18.08.2025 йилдаги ПҚ-253-сон қарори билан криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллалар учун шахсан белгиланган масъул раҳбарлар томонидан ташкил этиладиган «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» лойиҳаларига қўйиладиган намунавий талаблар тасдиқланди.
далее...»»
15.10.2025 Қурувчининг мақомини қандай текшириш мумкин
Пойтахтни қоплаган қурилиш юксалиши фуқароларнинг виждонсиз қурувчилардан ҳимояланмаганлигини намойиш этмоқда. Ҳеч бўлмаганда, пойтахтда уларнинг минглаб вакиллари қонунларни четлаб ўтадиган компаниялар томонидан гаровга олинган. Квартира харид қилишга қарор қилиб, аҳоли кўпинча қурувчиларда қурилиш учун зарур рухсатномалар йўқлиги, объектларни қоидаларни қўпол бузилишлар билан қуришларига дуч келади. Бунинг оқибатида кўпчилигига нафақат пулларини йўқотиш, балки уй-жойсиз қолиш хавф солмоқда.
далее...»»
15.10.2025 Тошкентда турар жойларни ичимлик сувининг «ақлли» ҳисоблагичлари билан жиҳозлаш бошланади
Яқин вақтда пойтахтда турар жойларда ичимлик сувини электрон ҳисобга олиш ва назорат қилиш асбоб-ускуналарини оммавий ўрнатиш бошланади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» компанияси хабар берди. Турар жой фондини замонавий ҳисоблагичлар билан жиҳозлаш Президентнинг 18.11.2022 йилдаги ПҚ-428-сон қарори билан тасдиқланган «Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқава сув тизимини трансформация қилиш» лойиҳаси доирасида ўтади.
далее...»»
15.10.2025 «Ҳушёр фуқаролар» ишга киришди
Ўзбекистонда «Огоҳ фуқаро» платформаси ишга туширилди. Бу нима ва нима учун қилинган? Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (28.03.2025 йилдаги 192-сон ВМҚ) билан фаол фуқаролик позициясига эга фуқароларга жамоат асосида ушбу жараёнда иштирок этиш имкони берилди. Улар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни қайд қилиш ва фото- ва видеоматериалларни «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали Қурилиш ва жамоат-коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юбориш ҳуқуқига эга.
далее...»»
15.10.2025 Тартибга келтирилди тизим эса эскилигича қолди
2025 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда истеъмолчида чиқиндиларни олиб кетиш учун қарз бўлганда электр энергияси учун тўлов тўхтатиб қўйилди. Янги тартиб «Айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун (07.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1044-сон) билан белгиланган. Ҳужжатда кўрсатилишича, бу чора шунингдек, кўрсатилган хизматлар учун аҳолининг дебиторлик қарзининг ўсишини камайтиришга ҳам қаратилган. Бироқ, афтидан, уни жорий этишда бироз шошилишди.
далее...»»
15.10.2025 Фуқароларнинг уйни сақлаш ва коммунал хизматлар учун қарзларни соддалаштирилган тартибда ундириш амалга оширилади
Яқин вақтда Ўзбекистонда кўп квартирали уйларнинг умумий мол-мулкини сақлаш ва коммунал хизматлар учун мажбурий бадаллар ва тўловлар бўйича қарзларни соддалаштирилган тартибда ундиришни белгиловчи янги тартиб ишга туширилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 43-1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида» қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.
далее...»»
15.10.2025 Реадмиссиядан сўнг кимларга хорижга чиқиш паспорти берилади
30.09.2025 йилдаги «Хорижий давлатлардан реадмиссия қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига истисно ҳолатларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб бериш тўғрисидаги йўриқнома» тасдиқланди (АВ рўйхат рақами 3682).
далее...»»
15.10.2025 Статистика органлари услубиятларининг аудити ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2025 йилдаги «Расмий статистика фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги 627-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
15.10.2025 Аёллар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати яхшиланади
Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2025 йилдаги «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 626-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
15.10.2025 Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича назорат «ijro.gov.uz» орқали ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги 616-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
15.10.2025 Сунъий интеллектни жорий этиш ҳисобига ижро этувчи ҳокимият органларининг штатлари қисқартирилади
Президентнинг 04.10.2025 йилдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-178-сон Фармони қабул қилинди.
далее...»»
15.10.2025 Иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалигида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланиш кенгаймоқда
Президентнинг 30.09.2025 йилдаги «Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги қуйи бўғинида бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-177-сон Фармони қабул қилинди.
далее...»»
15.10.2025 Польшага саёҳат: нима олиб кириш мумкин ва қандай қоидаларга риоя қилиш керак
Қизимнинг оиласи бир неча йилдан буён Польшада яшайди. Унинг эри – экспат, меҳнат шартномаси бўйича ишлайди. Яқинда қизим набирам билан бизникига меҳмонга келди. Қайтиб кетишларида биз бозордан бир қути мева олдик. Яна биз куёвга никоҳ узугини олдик, чунки ўзининг узугини йўқотган эди, шунингдек қизим таваллуд кунини нишонлайдиган польшалик дугонасига совға қилиш учун тиллали сирғалар ҳам сотиб олди. Польшага етиб борганидан кейин қизим аэропортда ноқулайликлар бўлганини ёзди. Улардан мева қутиси олиб қўйилган. Тилла буюмлар бўйича муаммолар юзага келган, уларни ҳатто контрабанда деб расмийлаштирмоқчи бўлишган. Набирам анча асабийлашган. Польша божхоначилари биркали буюмларни (узук ва сирғалар) декларацияда қайд этиш кераклигини айтишган. Узоқ сўраб-суриштириш ва ёзма расмийлаштирувлардан кейин уларни қизимга қайтарганлар. Натижада фарзандларим ўз поездларига кечикканлар, кейингиси 12 соатдан кейин эди, ва уй аҳли серқуёш юртимизнинг меваларидан татиб кўра олмаганлар. Октябрь бошида болаларнинг турмуш қурганликларининг бир йиллигига Польшага бориш режалаштирилган эди, лекин энди бобоси самолётда учишни рад этяпти. Уни кўндира оламанми ёки йўқми, билмайман. Тошкентдан Польшага учганда қандай қоидаларга риоя қилиш керак? Нима олиб кириш мумкин ва бу мамлакатдан совға сифатида қандай маҳсулотлар ва товарларни олиб чиқиш мумкин? Бу ҳақда батафсил ёзсангиз.
далее...»»
15.10.2025 1-усулни қўллаш мумкинлигини қандай тушуниш керак: импорт қилувчи учун қадамма-қадам йўриқнома
  Якка тартибдаги тадбиркорман, қонунчиликка мувофиқ товар қийматини тасдиқловчи тўлиқ ҳужжатлар пакетини тай­ёрладим: экспорт декларацияси, СТ-1, инвойс, шартнома, юкхат. Бундай ҳолатда бизнес шаклимизни (юридик шахс ташкил этмасдан) ҳисобга олган ҳолда, божхона қийматини аниқлаш учун
далее...»»
15.10.2025 Норезидентларга кўрсатиладиган воситачилик хизматлари
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: • 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун; • 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 22-сон БҲМС; • 2025 йил 19 майдан кучга кирган ВМнинг 11.02.2025 йилдаги 77-сон қарори; • ВМнинг 13.08.2025 йилдаги 513-сон қарори.
далее...»»
15.10.2025 Турли вазиятларда асосий воситалар бўйича ҚҚСга қандай тузатиш киритилади
Тавсияга ВМнинг 13.08.2025 йилдаги 513-сон қарорига асосан ўзгартиришлар киритилди.
далее...»»
15.10.2025 Интернет-савдода (электрон тижоратда) ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: • 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 22-сон БҲМС; • 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун. • 2025 йил 19 майдан кучга кирган 11.02.2025 йилдаги 77-сон ВМҚ; • 31.07.2025 йилдаги ЎРҚ-1078-сон Қонун.
далее...»»
15.10.2025 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: • 31.10.2024 йилдаги «Ер қаъри тўғрисида»ги ЎРҚ-987-сон Қонун, 2025 йил 2 февралдан кучга кирди; • 2025 йил 25 августдан кучга кирадиган «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги ЎРҚ-1036-сон Қонун; • ВМнинг 28.02.2025 йилдаги 131-сон қарори; • ВМнинг 26.07.2025 йилдаги 467-сон қарори; • Президентнинг 14.08.2025 йилдаги ПҚ-248-сон қарори.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика