Norma.uz

«Намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» яратиш бўйича талаблар тасдиқланди

 

Президентнинг 18.08.2025 йилдаги ПҚ-253-сон қарори билан криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллалар учун шахсан белгиланган масъул раҳбарлар томонидан ташкил этиладиган «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» лойиҳаларига қўйиладиган намунавий талаблар тасдиқланди.

 

«Намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» яратиш бўйича инфратузилма талаблари қуйидагиларни ўз ичига олади:

• тунги вақтда кўчанинг аҳоли истиқомат қиладиган ва ҳаракатланадиган қисми тўлиқ ёритилиши;

• берк кўчалар, ички йўлаклар ва аҳоли кам юрадиган, жиноят содир этилиши эҳтимоли бўлган қоронғу ҳудудларнинг қисман ёритилиши;

• транспорт воситалари учун автотураргоҳларнинг техник кузатув талабларига жавоб бериши;

• кўчаларда ноқонуний (ёйма) савдо расталари фаолияти тартибга солиниши;

• қаровсиз ертўла, чордоқ ва чиқиндихоналар мавжуд бўлмаслиги.

«Намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»лар ташкил қилиш бўйича аниқ вазифалар ҳар чорак ва ҳар ойда маҳалла, туман ва вилоят даражасида ишлаб чиқиладиган «йўл хариталари»га манзилли киритилади.

«Намунали хавфсиз кўча»нинг бошланиш ва тугаш нуқталарига ушбу ижтимоий мақомни билдирадиган стикерлар ўрнатилади.

Тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш жарима солишга олиб келади:

фуқароларга – БҲМнинг 1/3 қисми миқдорида;

мансабдор шахсларга – БҲМнинг 1/3 қисмидан 1/2 қисмигача.

Прочитано: 12 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика