Norma.uz

«Ҳушёр фуқаролар» ишга киришди

 

Ўзбекистонда «Огоҳ фуқаро» платформаси ишга туширилди. Бу нима ва нима учун қилинган? Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (28.03.2025 йилдаги 192-сон ВМҚ) билан фаол фуқаролик позициясига эга фуқароларга жамоат асосида ушбу жараёнда иштирок этиш имкони берилди. Улар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни қайд қилиш ва фото- ва видеоматериалларни «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали Қурилиш ва жамоат-коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юбориш ҳуқуқига эга.

 

Ҳужжат Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ва бузишда давлат архитектура назоратини амалга ошириш тартибини тасдиқлади, у 27.06.2025 йилдан кучга кирди. «Огоҳ фуқаро» платформаси унинг воситаларидан биридир.

Ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларнинг эгалари уларни 15 сутка ичида ўз ҳисобидан тугатишга мажбур. Акс ҳолда ваколатли орган судга бино ёки иншоотни мажбурий бузиш тўғрисидаги даъво аризасини киритади.

 

Қайси бино ва иншоотлар ўзбошимчалик билан қурилган ҳисобланади 

Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар капитал ва енгил қурилишнинг бино ва иншоотлари, шу жумладан ер участкаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ берилган, лекин тегишли архитектура-қурилиш ҳужжатларисиз, қурилиш норма ва қоидаларини бузган ҳолда қурилиши амалга ошириладиган ёки тўлдириб битирилаётган, ва бунда объектни қуриш назарда тутилмаган ер участкасидаги ер остки иншоотларидир (192-сон ВМҚ 3-б.).

Прочитано: 16 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика