Norma.uz

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилади

 

Бу Президентнинг «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонида (5.03.2025 йилдаги ПФ-43-сон) назарда тутилган.

Фармон билан кўчмас мулк объектларининг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлашнинг замонавий усуллари ва механизмларини жорий этиш ва кенг қўллаш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорларнинг иқтисодий активлари ўсиб бориши учун қулай шарт-шароитлар яратиш вазифаси белгиланган.

Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар қуйидагилар ҳисобланади:

• республикадаги мавжуд 8 млн дан ортиқ турар жой ва нотурар жойлар, шунингдек 7 млн га яқин ер участкаларининг иқтисодий актив сифатидаги қийматини аниқлаш;

• кўчмас мулк объектининг солиқ солиш, олди-сотди қилиш, гаровга қўйиш, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бошқа ҳолатлар учун аниқланадиган қиймати ўзаро мутаносиб бўлишини таъминлаш;

• кўчмас мулк бозорига оид ишончли, тўлиқ ва даврий равишда янгиланиб борадиган ахборот базасини яратиш;

• солиқ солишда адолатлилик тамойилини кенг жорий этиш.

2025 йилдан бошлаб босқичма-босқич барча кўчмас мулк объектлари уларнинг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлаш мақсадида даврий равишда оммавий баҳолашдан ўтказилади.

Оммавий баҳолаш қуйидаги босқичлар доирасида ўтказилади:

• 2025–2026 йилларда – эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида;

• 2026–2027 йилларда – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида;

• 2027 йил ва кейинги йилларда – республиканинг қолган ҳудудларида.

Прочитано: 30 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика