ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИГА ТАЛАБЛАР
Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига илова (15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМҚга 1-илова)
Талабнинг тури |
Хизматлар кўрсатишда танаффусларнинг йўл қўйиладиган давомийлиги ва уларнинг сифатида йўл қўйиладиган четга чиқишлар |
Зарур сифатга эга бўлмаган ва (ёки) белгиланган давомийликдан ортиқ танаффуслар билан хизматлар кўрсатишда хизматлар учун тўлов миқдори ўзгаришининг шартлари ва тартиби |
I. Иссиқ сув таъминоти |
||
1. Иссиқлик таъминоти шартномасига мувофиқ йил мобайнида ёки фақат иситиш мавсумида хизматлар кўрсатилганда кеча-кундуз, узлуксиз иссиқ сув билан таъминлаш |
Иссиқ сув беришда танаффуснинг йўл қўйиладиган давомийлиги: боши берк магистралда авария юз берганда – узлуксиз 24 соат; иссиқ сув таъминотининг муҳандислик – марказлаштирилган техникавий таъминлаш тармоқларида ҳар йилги таъмирлаш ва олдини олиш ишларини бажариш учун – 15 сутка |
Иссиқ сув беришда танаффуснинг йўл қўйиладиган давомийлиги ошишининг ҳар бир соати учун Етказиб берувчи томонидан иссиқ сув таъминоти учун қўшимча тўлов ҳисобланмайди |
2. Ўзбекистон Республикаси шароитларида иссиқ сув таъминотининг марказий тизимларини назорат қилишнинг санитария қоидалари талабларига мувофиқ сув олиш нуқтасида иссиқ сув ҳароратининг 50-75°Сга мувофиқ бўлишини таъминлаш |
Сув олиш нуқтасида иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқиши (элеватор боғламаси): тунги вақтда (соат 0.00 дан соат 5.00 гача) – 5°С дан ортиқ эмас; кундузги вақтда (соат 5.00 дан соат 0.00 гача) – 3°С дан ортиқ эмас** |
Иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқишларидан ҳар бир 3°С орқага қайтиш учун кўрсатиб ўтилган чекиниш юз берган ҳисоб-китоб даври учун иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўлов миқдори ушбу Қоидаларга мувофиқ бундай ҳисоб-китоб даври учун белгиланган тўлов миқдорининг 0,1 фоизига, йўл қўйиладиган четга чиқишлардан чекинишнинг ҳар бир соати учун ушбу Қоидаларнинг IX-XI бўлимлари ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб-китоб даври мобайнида жамланган ҳолда пасаяди. Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°С дан паст бўлган иссиқ сув берилишининг ҳар бир соати учун ҳисоб-китоб даври давомида жами истеъмол қилинган сув учун тўлов ичимлик сув таъминоти хизматлари учун истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун тариф бўйича амалга оширилади |
3. Хўжалик-ичиш эҳтиёжлари учун бериладиган иссиқ сув сифати O’z DSt 950:2011 «Ичимлик сув»га мувофиқ бўлиши керак |
Иссиқ сув таркиби ва хоссаларининг O’z DSt 950:2011 «Ичимлик сув» талабларидан четга чиқишига йўл қўйилмайди |
Иссиқ сувнинг таркиби ва хоссалари ушбу Қоидаларга мувофиқ ҳисоб-китоб даври учун белгиланган хизмат учун тўлов миқдори зарур сифатга эга бўлмаган иссиқ сув таъминоти хизматлари кўрсатилган ҳар бир кун учун жамлаб ҳисоблаб чиқилган тўлов миқдорига пасайтирилади (ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларидан қатъи назар) |
4. Сув олиш нуқтасида иссиқ сув таъминоти тизимидаги босим (элеватор боғламаси) 0,03 МПа (0,3 кгс/кв. см) дан 0,45 МПа (4,5 кгс/кв.см)гача* |
Иссиқ сув таъминоти тизимида босимдан четга чиқишга йўл қўйилмайди |
Босимдан четга чиқиш юз берган ҳисоб-китоб даври мобайнида жами иссиқ сув берилишининг ҳар бир соати учун: белгиланганидан 25 фоиздан ортиқ бўлмаган фарқланадиган босимда кўрсатиб ўтилган ҳисоб-китоб даври учун коммунал хизматга тўлов миқдори ушбу Қоидаларнинг IX–XI бўлимларига мувофиқ, бундай ҳисоб-китоб даври учун белгиланган тўлов миқдорининг 0,1 фоизига камаяди; белгиланганидан 25 фоиздан ортиқ фарқланадиган босимда ушбу Қоидаларнинг IX бўлимига мувофиқ, ҳисоб-китоб даври учун белгиланган иссиқ сув таъминоти хизматига тўлов миқдори зарур сифатга эга бўлмаган иссиқ сув таъминоти хизматлари кўрсатилган ҳар бир кун учун жамлаб ҳисоблаб чиқилган тўлов миқдорига камаяди (ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларидан қатъи назар) |
II. Иситиш |
||
5. Иситиш даври мобайнида кеча-кундуз узлуксиз иситиш*** |
Иситишда йўл қўйиладиган танаффуснинг давомийлиги: 1 ой мобайнида 24 соатдан ортиқ эмас (жамланган ҳолда) |
Кўрсатиб ўтилган ошиш юз берган ҳисоб-китоб даври учун жамлаб ҳисоблаб чиқилган иситишнинг йўл қўйиладиган танаффуси давом этиши ошишининг ҳар бир соати учун бундай ҳисоб-китоб даври учун хизматга тўлов миқдори ушбу Қоидаларнинг IX–XI бўлимларига мувофиқ, бундай ҳисоб-китоб даври учун белгиланган тўлов миқдорининг 0,15 фоизига камаяди |
6. Иситиш даврида турар жой хоналари ҳавосининг норматив ҳарорати камида 20°С бўлишини белгиланган тартибда таъминлаш, хоналарда иссиқликни сақлаш тадбирлари (деразалар, балконлар ва кириш эшикларининг даҳлизларини зичлаштириш) |
Сутканинг тунги вақтида (соат 22.00 дан соат 6.00 гача) норматив ҳароратнинг йўл қўйиладиган пасайиши – 3°C дан ортиқ эмас; кундузи (соат 5.00 дан соат 0.00 гача) турар жой хонасида ҳаво ҳароратининг пасайишига йўл қўйилмайди |
Кўрсатиб ўтилган четга чиқиш йўл қўйилган ҳисоб-китоб даври мобайнида турар жой хонасида жамланган ҳолда ҳаво ҳароратидан четга чиқилган ҳар бир соат учун бундай ҳисоб-китоб даври учун коммунал хизматга тўлов миқдори ушбу Қоидаларнинг IX-XI бўлимларига мувофиқ, бундай ҳисоб-китоб даври учун белгиланган ҳароратдан четга чиқишнинг ҳар бир даражаси учун тўлов миқдорининг 0,15 фоизига камаяди |
*Иссиқ сув таъминоти тизимларида босимни ўлчашни сув олиш нуқтасида (элеватор боғламаси) эрталабки максимум (соат 7.00 дан 9.00 гача) ёки кечки максимум (соат 19.00 дан 22.00 гача) соатларида амалга ошириш керак.
**Иссиқ сув ҳароратини аниқлашдан олдин сув олиш нуқтасида (элеватор боғламаси) 3 дақиқадан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида сув оқизиб юборилади.
***Кўрсатиб ўтилган талаблар ташқи ҳавонинг ҳарорати хоналарни иссиқ сақлаш тадбирлари бажарилиши шарти билан иситиш тизимини лойиҳалаштиришда қабул қилинган ҳисоблаб чиқилган ҳароратдан паст бўлмаганда қўлланилади.
****Ушбу илованинг 5-банди қўлланган тақдирда, 6-банд иситишдаги танаффус бошланган пайтдан эътиборан қўлланмайди.
*****Турар жой хоналарида ҳаво ҳароратини ўлчаш 1 метрдан кам бўлмаган баландликда хонада (бир неча хоналар мавжуд бўлганда – майдонига кўра энг катта бўлган турар жой хонада), ташқи деворнинг ички юзасидан ва иситадиган элементдан 0,5 м узоқликдаги юзалар марказида ва хонанинг марказида (хона диагонал чизиқларининг кесишиш нуқтасида) амалга оширилади. Бунда ўлчов асбоблари тегишли стандартлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.