Norma.uz

Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди

 

Прокурорлар, ИИВ ва солиқ органлари раҳбарлари эндиликда секторлар фаолияти билан шуғулланмайдилар. Бу 2025 йил 5 мартда бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан айтилди. Саккиз йил олдин ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар тизими жорий этилган эди. Бу ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга ёрдам берди. Аммо сўнгги йилларда ҳудудлар салоҳияти сезиларли даражада ошди. Секторлардаги юмушларда ғайрат кўрсатган прокурорлар, ИИВ ходимлари ва солиқчилар ўз соҳаларида назоратни сусайтириб юбордилар. Эндиликда секторлар билан бош вазир ўринбосарлари шуғулланади. Бош прокуратура ва ИИВ эса «уйғониши» ва янгича ишлаши керак, деб таъкидланди йиғилишда.

 

Прокурор ва ИИВ вакилларининг бевосита ўз юмушларига қайтиши кўплаб БК, ХУМ• раҳбарлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг енгил нафас олишига имкон берди. Илгариги таркибдаги секторлар, шубҳасиз, ҳудудларнинг ривожланишида ижобий роль ўйнади. Аммо уй-жой соҳасида, аниқроғи, ККУни бошқаришда, сўнгги пайтларда улар аниқ ўз ваколатлари доирасидан чиқиб кета бошлаган эдилар. Бу эса БК, ХУМШ, ўзини ўзи бошқариш ходимларининг ишига салбий таъсир кўрсатди, БК сифатида фаолият юритаётган фуқаролар, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилди. Бугун ижтимоий тармоқлардаги кўплаб мисоллар ва мурожаатлар бундан далолат бермоқда.

 

Секторларга кенг ваколатлар берилди

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ-3182-сон қарори билан Қорақалпоғистон, вилоятлар, шаҳарлар, туманларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича ишларни ташкил этишнинг янги тизимини жорий этиш кўзда тутилган эди. Ҳудудлар секторларга бўлинган, уларга Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, ҳокимлар, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қилган. Бу тузилмаларга ҳудудларни ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш ва ҳал қилиш бўйича жуда кенг ваколатлар берилди. Умуман олганда – аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш бўйича. УКХ (шу жумладан, кўп квартирали уйларни бошқариш), йўл хўжалиги, электр, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича ишлар олиб бориш уларнинг эътибор марказида бўлди. Ишларни мувофиқлаштириш ва умумлаштириш учун штаблар ташкил этилди. Улар тегишли идора ва ташкилотларнинг секторлардаги фаолияти, шунингдек уларга бириктирилган маҳаллалардаги ижтимоий ва иқтисодий аҳвол учун жавобгар эди. Шу жумладан, аҳолининг уй-жой коммунал шароитларини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш учун ҳам жавобгарлик юклатилган.

 

Қонунларни бузишган ва фуқароларни ҳам бунга мажбур қилишган

Секторлар таркибидаги прокуратура, ИИВ органларининг роли (ҳокимиятларники каби) вақти келиб тегишли баҳосини олиши керак. Кўпинча улар ҳокимлар томонидан ўйлаб топилган қонунларга зид экспериментлар ва кампанияларнинг ўтказувчилари бўлишган. Аҳолига кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун кредитларни, ўз пудратчиларини тиқиштиришган, видеокамералар, «фавқулодда тугмалар» ва бошқа кўп нарсаларни квартира эгаларининг бадаллари ва тўловлари ҳисобидан ўрнатишга мажбур қилишган, ваҳоланки бунга бюджет маблағлари ажратилган эди.

Сектор ХУМШдан БКга уйларни мажбурий ўтказиш, «йириклаштириш» ёки «оптималлаштириш» деб аталадиган, асосан фуқароларнинг розилигисиз ўтказиладиган жараёнларда фаол қатнашди. Бундай ҳаракатларнинг ҳуқуқий асослари мавжуд бўлмаган. Улар қонунларда белгиланган нормаларни бузган, аҳоли ва бошқарувчиларни бирорта НҲҲда кўзда тутилмаган «бир маҳалла – бир БК» бошқариш схемасига бўйсунишга мажбур қилган.

Агар ХУМШ, БК раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш ходимлари ноқонуний талабларга қаршилик кўрсатса, учта бошқариш усулидан бирини эркин танлаш ҳуқуқини ҳимоя қилса, уларни текширишлар билан қўрқитишар, уларни ўтказишни бошлаб юборишарди. Ноқонуний бузишлар, уй-жой массивлари, яшил ҳудудларда қурилишлар – буларнинг барчаси ҳам кўпинча секторлар ва ҳокимиятлар ходимлари иштирокида ўтарди.

Буларнинг барчаси ККУни бошқариш соҳасининг самарали ривожланишига ёрдам бера олармиди? Албатта йўқ. Бу томонлар ўртасида зиддиятларга, бошқариш соҳасидаги сиёсатдан фуқароларнинг норозилигига олиб келарди. Қонунчиликка риоя қилиниши устидан биринчи навбатда назорат ўрнатиши керак бўлган тизимларнинг ўзи шу қонунларни бузиб, фуқароларни ҳам бунга мажбур қилганлигига нима дейсиз?

Умид қиламизки, прокурорлар ва ИИВ ходимларининг секторлардан ўз бевосита хизмат вазифаларига қайтиши ККУни бошқариш соҳасидаги вазиятни яхшилашга хизмат қилади. Агар ҳамма ўз иши билан шуғулланса, қонунларга риоя қилса ва уларнинг бузилиши учун жавоб берса, ҳаммаси яхши бўлади.

Прочитано: 54 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика