Norma.uz

Кўп квартирали уйда ёввойи ҳайвонларни сақлаш мумкинми?

 

Вазирлар Маҳкамасининг 5.11.2024 йилдаги 736-сон қарори билан Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхати тасдиқланган. Тақиқ 2025 йил 1 январдан жорий этилган. Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғлари ва питомникларда (террариум, океанариум, серпентарий ва бошқалар) сақланиши мумкин.

Агар, тақиққа қарамай, рўйхатга киритилган жисмоний шахслар ихтиёридаги сақланаётган ёввойи ҳайвонларни 2026 йил 1 январга қадар ҳайвонот боғлари ва (ёки) питомникларга топширилиши мумкин.

 

Тақиқни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

16.01.2025 йилдаги ЎРҚ-1019-сон Қонун билан ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 92¹-модда билан тўлдирилган бўлиб, унда ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Прочитано: 31 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика