Ярим ставка ишлаганлик учун иш ҳақи МҲЭКМдан кам бўлса, МҲЭКМ ўзгартирилганлиги сабабли 1.02.2021 йилдан ўриндошликда (0,5 ставкада) ишлайдиган ходимнинг иш ҳақини ошириш лозимми?
– Ярим ставкада ишлайдиган ўриндош ходим белгиланган бир ойлик меҳнат нормаларини ва меҳнат мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлиги сабабли унга МҲЭКМдан кам миқдорда иш ҳақи тўланиши мумкин.
Бир ойлик давр ичида белгиланган вазифаларни ва меҳнат мажбуриятларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик маоши иш ҳақи бўйича Ягона тариф сеткасининг (ВМнинг 16.09.2019 йилдаги 775-сон қарорига 1-илова) биринчи разрядидан, яъни МҲЭКМдан кам бўлмаслиги лозим (МК 155-м. 1-қ.). Бунда тўлиқ ставкада ишлайдиган ҳамда меҳнат нормаларини ва ўз меҳнат мажбуриятлари тўлиқ бажарадиган ходимнинг ойлик маоши ҳақида айтилмоқда.
Ўриндош ходим ярим ставкада ишлайди ва бир ой учун белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажармайди, шу сабабли унга МҲЭКМдан кам миқдорда иш ҳақи тўланиши мумкин. Бунда унинг иш ҳақи амалдаги МҲЭКМ миқдоридан – 747 300 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади.
Наргиза Воҳидова,
«Norma» МЧЖ эксперти.