Norma.uz

Ҳамманинг уйига газ ҳисоблагич ўрнатилди

 

Газ таъминоти ва замонавий газ ҳисобини юритиш ускуналарини ўрнатиш билан боғлиқ масалалар ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама бўлаётган мавзуга айланган. Бунга газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиш бўйича кампания ва у туфайли юзага келаётган муаммолар сабаб бўлаётир. Кўпчиликни газ ҳисоблагичнинг ҳажми, қарздорлик тўлангандан кейин уни блокировкадан чиқариш тизими қониқтирмаяпти. Айримлар газ ҳисоблагич кўрсаткичларни истеъмол қилинган газдан кўпроқ кўрсатаётгани ёки мавжуд бўлмаган қарздорликлар юзага келаётгани ва уларни ҳал қилиш муаммоларидан шикоят қилишади. Абонентлар қарздорлик ҳақиқатда мавжуд бўлмаган тақдирда маълумотлар базасидаги қарздорликни қандай «йўқ қилиш мумкин»лигини сўрашади. Қарздорлик тўлаб бўлингандан кейин газ ҳисоблагични блокировкадан чиқариш тизимини соддалаштирса бўладими, деганга ўхшаш бошқа саволлар ҳам қўйилмоқда. Материаллар тўпламида газ таъминоти билан боғлиқ кўп берилаётган саволларга шу жумладан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Texnopark» МЧЖ мутахассисларининг тушунтиришлари келтирилмоқда.

Олдиндан тўлов амалга оширилган бўлишига қарамай, нима учун хато қарздорлик юзага келмоқда?

 

ГНҲОАТ тизимининг жорий этилиши газ учун хато қарздорликлар ҳисобланиши ҳолатларини аниқлаш имконини берди. Нореал қарздорликлар абонентларда «ақлли» ҳисоблагичлар ва янги биллинг тизими вужудга келишидан олдинроқ юзага келган. Бу қарздорликлар олдин ўрнатилган газ ҳисоблагичларнинг носозлиги, улар ишига ташқаридан аралашув, тизимдаги хатоликлар, олдинги йиллар учун, яъни 2020 йилнинг 1 августигача бўлган давр учун газ ҳисоблагичларидаги нотўғри кўрсаткичлар «BillingGаz» тизимига хато киритилгани натижасида юзага келган бўлиши мумкин. Айнан шу пайтдан бошлаб газ истеъмолчилари «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг абонентлик базасига киритилди ва бутун газ хўжалигининг текшируви шундан бошланди. Қарздорлик мавжудлиги ҳақидаги сигнал «BillingGаz» тизими орқали келмоқда. Унда тўловлар тарихи, ҳар бир абонентнинг истеъмол ҳажми сақланади. BillingGаz тизими ГНҲОАТ билан интеграциялашган.

 

Қарздорлик мавжуд бўлмаса, пеня қаердан олинмоқда?

Абонент ва табиий газни етказиб берувчи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ истеъмол қилинган газ учун тўлов ҳар ойнинг 10 санасига қадар амалга оширилиши керак. Етказиб берилган газ ҳақи шартномада кўрсатилган муддатларда тўланмаган тақдирда истеъмолчи етказиб берувчига газни етказиб бериш шартномасига мувофиқ пеня тўлайди. Худди шу тартиб Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида (12.01.2018 йилдаги 22-сон ВМҚга 2-илова) назарда тутилган. Газ учун тўловни ўз вақтида тўламаганлик учун аҳоли тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

 

Қарздорлик ёки пеня хато ёзилганда нима қилиш керак?

Бу ҳолда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ёки унинг бўлинмасига мавжуд алоқа каналлари ёки абонентлик бўлимига олдинги йиллар учун газ тўлови тўланганлиги тўғрисидаги квитанция билан, олдин ўрнатилган ҳисоблагич давлат текширувидан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатни, мавжуд далолатномалар билан бирга мурожаат қилиш лозим. Мутахассислар «BillingGаz» тизимида абонентлик картасини тақдим этилган квитанциялар билан солиштириб кўришади. Қарздорлик хато ёзилганлиги тасдиқланган тақдирда далолатнома тузилиб, унга асосан абонентлик картасига ўзгартиришлар киритилади ва қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади. Газ таъминоти ташкилоти ходимлари «BillingGаz» тизимига ўзларича ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эмаслар – бундай хатти-ҳаракатлар ноқонуний ҳисобланади.

 

Истеъмолчилар газ ўчирилиши ҳақида қандай хабардор қилинади?

Истеъмолчиларни ҳақ тўланмаганлиги сабабли табиий газни етказиб бериш автоматик тарзда тўхтатилиши ҳақида хабардор қилиш учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖ қарздорликни 3 кун давомида тўлаб қўйиш зарурлиги тўғрисида SMS-хабарнома жўнатади. ГНҲОАТ тизими қабул қилиш учун янги бўлганлиги боис SMS-хабарномалар бир мартадан ортиқ жўнатилади. Табиий газ учун мавжуд қарздорлик абонент томонидан тўланмаган тақдирда унинг етказиб берилиши автоматик тарзда тўхтатилади.

 

Ҳисоблагич ишига аралашганлик учун – жавобгарлик бор

Газ тўловини иқтисод қилиш мақсадида ГНҲОАТ тизимига боғланмаган олдин ўрнатилган ҳисоблагичлар ишига аралашиш қонунчиликда қатъиян тақиқланади. Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига биноан бундай фактлар аниқланган тақдирда газ таъминоти ташкилотлари истеъмол қилинган газ ҳажмлари ҳақини газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ундиради.

 

Газ ҳисоблагичи қай тарзда блокировкадан чиқарилади?

Бу ҳаракатлар айнан қай тарзда амалга оширилиши ҳар бир ҳисоблагич ускунаси учун илова қилинадиган йўриқномада кўрсатилган. Йўриқномани texnopark.uz сайтидан ҳам топса бўлади. Блокдан чиқариш принципи қуйидагича. Абонентнинг ҳисобида пул тугаганда газ етказиб бериш тўхтатилади. Абонент қарзини тўлагач, унинг мобиль телефонига махсус код келиб тушади, мазкур код йўриқномага асосан ҳисоблагичга киритилади. Ушбу кодни киритишдан олдин уйдаги барча газ ускуналари ўчирилган бўлиши керак. Код киритилгандан сўнг газдан фақат 6 дақиқа ўтгандан сўнг фойдаланиш мумкин, сабаби бу вақт оралиғида газ ҳисоблагич газ сизиб чиқаётгани-чиқмаётганини тестдан ўтказади.

 

Блокировкадан чиқариш жараёни соддалашади

Истеъмолчилар газ ҳисоблагичларини блокировкадан чиқариш жараёни ўта мураккаблигидан шикоят қилишади, уни соддалаштириш мумкинми ёки йўқлиги хусусида сўрашади. Масалан, абонент қарздорликни тўлайди-ю, ҳисоблагичнинг клапани автоматик тарзда очилиб кетса бўлмайдими, дейишади. Texnopark Ахборот хизматининг хабарига қараганда, бундай бўлмайди, сабаби «Оsten» газ ҳисоблагичларининг технологияси хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Шунга қарамасдан айни вақтда «Texnopark» МЧЖнинг мутахассислари «Pietro Fiorentini» компаниясининг экспертлари билан ҳамкорликда клапанни очиш жараёнини соддалаштириш устида иш олиб бормоқдалар. Умид борки, бу иш натижаси ўлароқ ҳисобга олиш ускунасини блокдан чиқариш осон бўлиб қолади.

 

Texnoparkнинг сервис маркази ва call-маркази қандай ишлайди?

Абонентларнинг мурожаатлари кўпайганлиги муносабати билан Texnopark call-марказининг сервис-хизматларига кириш имкониятини кенгайтиришга зарурат туғилди. Ҳозирги вақтда у куну тун ишлаяпти. Илгари қўнғироқларни қабул қилиш лимити 20 та чақирувни ташкил этган эди. Кўплаб фуқаролар қўнғироқ қилиб тушиб бўлмаётганини айтиб шикоят қилишди – автомат қўнғироғингизни қайтариб юборар эди. Ҳозирда истеъмолчиларнинг қўнғироқларига жавобларни кутиш навбати 150 та қўнғироққача кўтарилди.

 

Газ учун қарздорлик ёки ҳисоблагичнинг ишлашига доир хатоликлар билан боғлиқ масалалар бўйича қаерга мурожаат қилиш керак?

Муаммолар юзага келгудек бўлса, истеъмолчилар қуйидаги жойларга мурожаат қилишлари мумкин:

«Ҳудудгазтаъминот» АЖга:

телефон рақамлари – 11-04, (71) 200-08-04, (71) 202-11-04;

Facebookдаги «Муаммолар ва газ таъминоти масалаларини ҳал қилиш йўллари» гуруҳи;

газ таъминоти масалалари бўйича call-марказ (55) 503-28-28;

газ таъминоти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва коррупция тўғрисидаги хабарлар учун «бевосита мулоқот» хизмати (55) 503-90-17;

«Texnopark» МЧЖнинг сервис маркази (71) 210-70-70.

Прочитано: 471 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика