Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 14 / Паспорт масалалари

Вақтинчалик яшаш учун

 

Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилинганда қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

 

– Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун МваФРБга мурожаат қилган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

● мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

● 16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

● Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

● ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;

● Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдорнинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса.

Солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этилганда, мулкдорнинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) талаб этилмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса, мулкдорнинг аризаси (розилиги) талаб этилмайди.

Мулкдор томонидан турар жой майдони бериш тўғрисидаги ариза (розилиги) билан бирга ҳисобга туриши лозим бўлган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим қилинганда, ушбу фуқароларнинг шахсан ўзлари келиши талаб этилмайди (Низомнинг 47-б.).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 277 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика