Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 14 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Томорқа хўжалиги: ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгиланди

Президент томонидан 1.04.2021 йилда имзоланган «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги ЎРҚ-681-сон Қонун кучга кирди.

 

Қонунга мувофиқ томорқа хўжалиги шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам эркин савдо учун, ҳам оила эҳтиёжлари учун етиштириш (қайта ишлаш) билан боғлиқ меҳнат фаолиятидир.

Бунда томорқа хўжалиги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди.

Томорқа хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (қайта ишлаш) бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил рвишда амалга оширувчи шахс ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиши мумкин. Томорқа хўжалигини юритиш учун ажратилган шахсий томорқа ер участкасида етиштирилган (қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хусусий мулк ҳисобланади.

Томорқа хўжалигини юритиш учун қуйидаги ер участкаларидан фойдаланилади:

  • эркин савдо ва оила эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида ушбу Қонун кучга киргунига қадар мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди ерлари ҳамда аҳоли пунктлари ерларидан берилган ер участкаларидан;
  • мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларидан.

Қонунда шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган. Хусусан, улар томорқа хўжаликларини эркин ва мустақил равишда бошқариш, шу жумладан етиштирилган ҳамда мустақил тарзда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин реализация қилиш, мустақил равишда нарх белгилаш ва олинган даромадларни тасарруф этиш ҳуқуқига эгалар.

Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Томорқа хўжаликларининг ҳисоби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан Томорқа хўжаликларини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш орқали юритилади. Унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: шахсий томорқа хўжалиги эгаси, шахсий томорқа ер участкасининг майдони, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг, асалариларнинг, паррандаларнинг ва ипак қурти қутиларининг сони тўғрисидаги, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникасининг, ускуналарининг, транспорт воситаларининг сони тўғрисидаги маълумотлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 2.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 389 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика