Norma.uz

Бошқарувчи ташкилот билан шартномани қай тарзда бекор қилиш мумкин?

 

Ярим йил олдин бизнинг уй мулкдорлари ишидан қониқмаганлари учун УМШдан чиқишди ва бошқарувчи ташкилот (БТ) билан кўп квартирали уйни (ККУ) бошқариш шартномларини тузишди. Мулкдорлар билан шартнома тузган заҳотиёқ бошқарувчилар кўп қаватли уйнинг ҳолатини яхшилаш борасидаги ваъдаларини эсдан чиқаришди. Шартнома шартлари бажарилмади, умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш учун тўловлар қарийб 2 бараварга кўтарилиб кетди. Уйда яшовчиларнинг аризалари  бажарилмади ёки ўз вақтида бажарилмади – БТда 54 та уй бор, навбат бизнинг уйга келишини узоқ кутишга тўғри келди. Шу тариқа ширкатдагидан ҳам кўра ёмонроқ хизмат кўрсатувчиларга дуч келдик. Умумий йиғилишда БТ билан шартномавий муносабатларни тўхтатиб, мустақил ширкатни ташкил этишга қарор қилдик. Йиғилиш қарорининг яшовчилар имзоси қўйилган баённомасини БТ раҳбариятига топширдик. Лекин бизга қаршилик кўрсата бошлашди. Уйнинг техник ҳужжатлари, дебиторлик қарзи солиштирмаси ва бошқаларни беришдан бош тортишди.

Бошқарувчи ташкилот билан шартномани бекор қилишда қонун ҳужжатларининг қайси нормаларига таянсак бўлади?

 

– Агар бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи шартнома шартларини бажармаса, ККУдаги жойларнинг мулкдорлари умумий йиғилиш қарорига асосан кўп квартирали уйни бошқариш шартномасини бажаришдан бир томонлама тартибда воз кечишга ва бошқа бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси бекор қилинган кундан ­эътиборан 3 иш куни ичида кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини ва уйни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, қолдиқ пул маблағларини, умумий мол-мулк таркибига кирадиган жойларнинг калитларини ҳамда кўп квартирали уйдан фойдаланиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган бошқа техник воситаларни ҳамда асбоб-ускуналарни янги танланган бошқарувчи ташкилотга ёки бошқарувчига ёхуд умумий йиғилиш қарорида белгиланган кўп квартирали уйдаги жой мулкдорига топшириши шарт («Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун 28-м.).

Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби Фуқаролик кодексининг 28-бобида назарда тутилган.

Агар ФКда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.

Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:

1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;

2) ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.

Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.

Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади (ФК 382-м.).

Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса – 30 кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин (ФК 384-м.).

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 447 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика