Уй эгаси хорижда бўлганлиги сабабли турмуш ўртоғим ва болаларимни унинг розилигисиз доимий рўйхатдан ўтказишим мумкинми?
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли бўлган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олиш учун унинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади.
Фуқаро Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Минск, 22.01.1993 йил) ҳамда Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кишинев, 7.10.2002 йил) аъзо давлатлар ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида бўлган тақдирда, унинг розилиги тегишли давлат қонунчилигига мувофиқ тасдиқланиши мумкин.
Фуқаро Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 5.10.1961 йил) аъзо давлат ҳудудида бўлганда, унинг розилиги ушбу Конвенция талабларига мувофиқ апостиль белгиси орқали тасдиқланиши мумкин (Низомнинг 23-б., ВМнинг 28.12.2019 йилдаги 1049-сон қарорига 1а-илова).
Шу тариқа, ишончнома мавжуд бўлганда сиз турмуш ўртоғингиз ва болаларингизни муаммосиз доимий рўйхатга олишингиз мумкин.