Қандай ҳолатларда Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олишни рад этиш мумкин?
– Қуйидаги ҳолатлар доимий рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
● тақдим этилган ҳужжатларнинг ва сўровномадаги маълумотларнинг тўлиқ бўлмаслиги, уларда нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
● доимий рўйхатга олиш учун давлат божи тўламаслик.
Доимий рўйхатга олишни рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин (Низомнинг 27-б.).