Norma.uz

Ходимнинг розилигисиз лавозим йўриқномасини ўзгартириш мумкинми?

 

Иш берувчи баъзи ходимларнинг лавозим йўриқномаларига қўшимча киритиб, мутахассисликлари бўйича янги талаблар қўйиб, мажбуриятлари доирасини кенгайтирмоқчи. Буни қандай қилиб тўғри бажариш мумкинлиги ҳақида «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова гапириб берди:

 

– Ходимнинг мажбуриятлари, одатда, меҳнат шартномасида кўрсатилади. Аммо кўпгина ташкилотлар шартномани «оғирлаштирмаслик» учун уларни лавозим йўриқномасида батафсилроқ қайд этадилар (МК 176-м. 2-қ.). Шунингдек, унда маълумоти ва муайян лавозимдаги иш тажрибасига қўйиладиган талаблар ҳам белгиланади. Ходимнинг лавозим йўриқномаси (ва корхонанинг унинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бошқа локал ҳужжатлари) билан меҳнат шартномаси тузишдан олдин таништириш керак.

Қуйидаги ҳолларда ходимни йўриқнома билан тилхат олиб таништиринг:

ишга қабул қилишда;

бошқа ишга ўтказишда (доимий ёки вақтинчалик);

МКда назарда тутилган ҳолларда иш билан таъминлаш тартибида ходимга бошқа иш ёки вакант лавозим таклиф қилишда.

 

– Меҳнат мажбуриятлари доирасини кенгайтириш ва лавозим йўриқномасига тегишли ўзгартириш киритиш учун ходим ёки вакиллик органининг розилигини олиш керакми?

– Локал норматив ҳужжатлар қандай қабул қилинган бўлса, шундай тартибда ўзгартирилади. Қоида тариқасида, амалда иш берувчи ходимларнинг лавозим йўриқномаларини мустақил равишда тасдиқлайди. Шунингдек, улар баъзида корхонада мавжуд бўлса, ходимларнинг вакиллик органи билан келишилади.

Локал норматив ҳужжатлар қандай қабул қилинган бўлса, худди шундай тартибда ўзгартирилар экан, агар лавозим йўриқномалари ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган бўлса, у ҳолда уларга ўзгартириш киритилишини ҳам келишиш лозим. Иш берувчи йўриқномаларни мустақил равишда тасдиқлаган бўлса, уларга мустақил равишда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

Аммо бунда бир жиҳат бор. Ходим меҳнат шартномасини имзолашдан олдин лавозим йўриқномаси билан танишиб чиқади ва лавозим йўриқномасида қайд этилган мажбуриятлари ҳажми ва мазмунига қараб, меҳнат муносабатларига киришишга розилик беради. Шу сабабли мазмуни ўзгартирилган йўриқномалар фақат янги қабул қилинадиган кадрларга нисбатан татбиқ этилади.

Ишлаётган ходимлар лавозим йўриқномаларида белгиланган янги нормаларни бажаришлари учун уларни ўзгартиришлар билан таништирибгина қолмай, балки розиликларини олиш керак.

Лавозим мажбуриятлари ўзгартирилишига ёзма розилик бермаган ходим аввалги шартларда ишлашни давом эттириш ҳуқуқига эга.

 

Ходимнинг лавозим йўриқномасига (масалан, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қисмида) унинг аҳволини қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган ўзгартиришларни киритиб бўлмайди (МК 5-м.).

 

Меҳнат вазифасини ўзгартириш ҳақида гапирадиган бўлсак, иш берувчи уни бир томонлама тартибда, шу жумладан лавозим йўриқномасига ўзгартириш киритиб ўзгартиришга ҳақли эмас. Бу МКнинг 73-моддаси талабларига зид, унга биноан ходимнинг меҳнат вазифаси (яъни мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим) меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади.

Прочитано: 369 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика