Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 14 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Экспорт қилувчиларнинг чет элдаги айрим харажатлари компенсация қилинади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 167-сон сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, уларга мувофиқ экспорт қилувчиларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилинади.

Ҳужжатга мувофиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги:

● экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий қилишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ушбу йўналишларда харажатларнинг тегишли қисмини қоплаш йўли билан рўйхатдан ўтказишга молиявий кўмаклашади;

● республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 283 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика