Norma.uz

Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашни расмийлаштириш жиҳатлари

 

Штат жадвали ва ишбай ҳақ тўлаш шартида ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ қандай тузилади?

 

– Штат жадвалида «Маош» (тариф ставкаси, иш ҳақи миқдори)» устунида миқдор қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланиши лозим (МК 155-м.).

Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда ишларнинг бир бирлиги учун амал қиладиган нархлар асосида ҳақиқатда бажарилган ишлар учун, яъни ишланган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи ҳисобланади. Иш ҳажми ходим томонидан вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ёки бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт билан ўлчанади.

Штат жадвалига иловада, қоидага кўра, иш ҳақи ҳақиқатда бажарилган ишларга боғлиқ бўлган штат бирликлари учун бажариладиган ишлар бўйича нархлар тасдиқланади.

Шу тариқа, бундай тоифага киритиладиган лавозимлар учун «Маош» (тариф ставкаси, иш ҳақи миқдори)» устунида «Амалдаги нархларга биноан ишбай ҳақ тўланади» деб кўрсатилиши етарлидир, бироқ бунда изоҳ, масалан: «Иш ҳажми ходимнинг айбисиз амалдаги МҲЭКМдан кам бўлганда, МҲЭКМ миқдорида иш ҳақи тўланади» деб изоҳ берилиши лозим.

Маош миқдори ёки тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмаслиги сабабли изоҳга зарурат туғилади (ВМнинг 16.09.2019 йилдаги 775-сон қарорига 1-илова). Шунингдек МҲЭКМга қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар, нормал иш вақтидан четга чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақлар ҳамда туман коэффициентлари  қўшилмаслигини ҳисобга олиш керак (МК 155-м.).

2021 йил январда МҲЭКМ 679 330 сўмни ташкил қилган. 2021 йил 1 февралдан бошлаб у бир ойда 747 300 сўмни ташкил этади.

Амалиётда ишбай ишланганда меҳнатга ҳақ тўлаш устунини қуйидагича ҳам тўлдириш мумкин: «МҲЭКМ + ишбай иш ҳақи», бу амалдаги қонунчиликка зид бўлмайди. Бундай ишбай ишловчининг ҳақи миқдори фақат ишбай иш ҳақи оладиган ходимнинг маошидан кўп бўлади.

Ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасида (ишга қабул қилишда бошланғич ҳужжат ҳисобланади) ҳамда ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда (меҳнат шартномаси асосида чиқариладиган иккинчи ҳужжат), агар штат жадвалида меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори тўғри кўрсатилган бўлса («Ишбай иш ҳақи» ёки «МҲЭКМ + ишбай иш ҳақи»), «Штат жадвалига мувофиқ» деган ёзув қайд этилишининг ўзи етарли бўлади.

Шунингдек ходимнинг айби билан белгиланган вазифалар ва меҳнат мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган ҳамда у ишлаб чиқарган маҳсулот яроқсиз деб тан олинган ҳолатларда меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини меҳнат шартномаси ёки корхонанинг локал ҳужжатларида қайд этиш тавсия қилинади (МК 159-м.). Мазкур ҳолатда ҳақиқатда бажарилган ишлар учун иш ҳақини ҳисоблаш тўғри бўлади.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 756 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика