14 ёшгача боласи бўлган оилаларга пенсия ҳамда 2 ёшгача болани парваришлаш учун моддий ёрдам тўлаш муддатлари қандай?
– Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа эса – 12 ойга тайинланади, бироқ бола 2 ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак.
Туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола 2 ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда тўланади (Низомнинг 3-б., ВМнинг 15.02.2013 йилдаги 44-сон қарорига 1-илова).