Ишлайдиган II гуруҳ ногирони нафақа ёки пенсия олиш учун мурожаат қилиши мумкинми?
– Пенсия олиш учун мурожаат қилса бўлади, лекин нафақа берилмайди. Ишлаётган ёки ҳаёт кечиришнинг бошқа манбаларига (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) эга бўлган I гуруҳ ногиронларга ва II гуруҳ ногиронларга ногиронлик бўйича нафақа тайинланмайди (Низомнинг 12-б., ВМнинг 7.4.2011 йилдаги 107-сон қарорига 2-илова).
* * *
50 ёшли аёл болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлаб келади.
У ёшга доир нафақа олишга ҳақлими?
– Афсуски, йўқ. Болаликдан ногирон боласи бор (бўлган) аёлларга ёшга доир нафақа 55 ёшга тўлганда тайинланади.
Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.