Norma.uz

Турмуш ўртоғини парваришлаш бўйича

 

Пенсия ёшидаги оилавий жуфтликлар Россия Пенсия жамғармасига шахсий мурожаат орқали турмуш ўртоғини парвариш қилиш бўйича қўшимча ҳақ олишлари мумкин. Бунда улардан бири иккинчисининг қарамоғида бўлиши лозим.

 

Бунда пенсионер турмуш ўртоғини шахсий маблағлари ҳисобидан таъминлаётганини исботлаб беришига тўғри келади. Бунинг учун РПЖга дорихоналар ва дўконлардан берилган чеклар ҳамда шахсий харажатлардан далолат берувчи бошқа далиллар тақдим этилиши лозим.

Никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, пенсионер билан бирга яшайдиган рўйхатга олинган оила аъзолари ва уларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотнома талаб этилади. РПЖ комиссияси тақдим этилган ҳужжатларга асосан эр-хотинларнинг даромадларини солиштирган ҳолда уларнинг таъминланганлик даражаларини текшириб кўради ҳамда тўлов тайинлаш ёки уни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Рад этиш тўғрисида қарор чиқарилган тақдирда, пенсионер турмуш ўртоғи ёки бошқаларнинг қарамоғидалигини белгилаш мақсадида судга мурожаат қилиши мумкин.

Боқимондалар учун қўшимча тўлов миқдори жами уч кишидан кўп бўлмаган ҳар бир боқимонда учун суғурта пенсияга қатъий белгиланган тўловлар суммасининг 1/3 қисми миқдорида белгиланган. Ҳисоб-китоб учун қатъий белгиланган тўлов миқдори олинади – 2021 йил 1 январдан бошлаб 6 044,48 рублни ташкил қилади.

Шу тариқа, қўшимча тўлов 2 000 рублдан кўпроқ бўлади.

Дарвоқе, боқимондаларнинг тўлиқ рўйхати фақат турмуш ўртоғи билан чекланмайди. Шунингдек шахс бошқа яқин қариндошларини парвариш қилганда ҳам қўшимча тўлов тўланади.

Бинобарин, оилавий турмуш юбилей саналари муносабати билан йирик суммалардаги бир марталик тўловлар белгиланган. Кўпгина минтақаларда никоҳда узоқ йиллардан буён бирга яшаётган эр-хотинлар учун пуллик мукофотлар мавжуд. Тўловларнинг аниқ миқдорини кўп функцияси марказларда (КФМ), ижтимоий ҳимоя органларида, шунингдек шаҳар маъмуриятида билиб олиш мумкин. Қоидага кўра, тўлов 5 000 рублдан 50 000 рублгача миқдорда белгиланади.

Дарвоқе, тўловларни ўтган сана билан ҳам олиш мумкин. Турли минтақаларда пулларни бериш шартлари турлича бўлиши мумкин. Тўлаш давомлилиги муддати ҳам белгиланади. Масалан, шонли санадан бошлаб 3 йилдан ошмайди. Айрим минтақаларда тўловлар муддати чекланмайди.

Вафот этган турмуш ўртоғининг пенсиясини олишга ўтиш мумкинми? Қонун ҳужжатларида «турмуш ўртоғининг пенсиясини олишга ўтиш» тушунчаси мавжуд эмас. Боқувчисини йўқотганлик бўйича тўловлар мавжуд. Буни кўпчилик бир одамнинг пенсиясини бошқасиникига алмаштириш деб тушунади, аслида бу алоҳида турдаги тўлов ҳисобланади.

Боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия суғурта ёки ижтимоий пенсия бўлиши мумкин. Биринчиси, агар вафот этган турмуш ўртоғи меҳнат стажига эга бўлса тайинланади. Иккинчиси эса бундай мавжуд бўлмаган ҳолатларда берилади.

Вафот этган боқувчининг ота-онаси ва турмуш ўртоғи унинг қарамоғида бўлмасалар, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан суғурта пенсиясини олишга ҳақлидирлар. Бунга улар фақат боқувчи вафот этган санадан кейин қанча вақт ўтганлигидан қатъи назар, кун кечириш учун таъминот манбаини йўқотган бўлсалар ҳақли бўладилар. Ушбу далил ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.

Бир қатор ҳолатларда бирор турдаги пенсияни олувчи кекса одамлар боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан суғурта пенсиясига ўтишга ҳақлидирлар. Бунда улар кўпроқ пенсия олишлари мумкин бўлади. Яъни бундай шахслар РПЖга мурожаат қилиб, боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтишлари мумкин, ушбу пенсия боқувчи ҳисобланган  вафот этган турмуш ўртоғининг стажини ҳисобга олган ҳолда тайинланади. У янги никоҳ тузилган тақдирда ҳам сақланиб қолади.

Охир-оқибатда бу пенсионерга ойлик даромадини бир неча минг рублга оширишга имкон беради. Бунинг ҳам ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Масалан, аёл турмуш ўртоғининг вафотидан кейин яна турмушга чиққан бўлса ҳамда ариза топширишга улгурмаган ҳолатларда РПЖ транзакцияни амалга оширмайди. Пенсия алмаштирилганидан кейин никоҳ расмийлаштирилган бўлса, тўлов оширилиши мумкин.

Прочитано: 417 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика