Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида фуқаро Х.Ж. бошқарувидаги «Дамас» автомашинаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганда унда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 20 млн сўмлик 5 дона кондиционер борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари бошлаб юборилган.
ДБҚ Ахборот хизмати тақдим этган материаллар асосида тайёрланди.