Божхона органлари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона тўловларининг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиб борадилар. Бу йўналишда божхоначилар замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ҳам кенг фойдаланадилар.
Товарларнинг тўғри таснифланганлигини текшириш ва товарларни таснифлаш коди тўғрисида нотўғри маълумотларни маълум қилиш билан боғлиқ қоидабузарликларни аниқлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хоразм вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда ТИФда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи томонидан товарларнинг ТИФ ТН кодлари тўғри белгиланиши юзасидан ўтказилган текширувлар натижасида ҳамда берилган эксперт хулосасига асосан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис С.А. томонидан тақдим этилган «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимида расмийлаштирилган «Dongben» маркали 40 дона янги уч ғилдиракли мотоцикл транспорт воситаларининг ТИФ ТН коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди ва 198 млн сўмдан ортиқ қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.