Инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлган яна бир ҳолат: Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Қорақалпоғистон» темир йўл станциясида йўловчи поездининг вагонини божхона кўригидан ўтказишди. Шунда хорижий мамлакатдан кириб келган фуқаро С.Б.да божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, сифати ҳам кафолатланмаган, оғзаки сўровга кўра қиймати 12,1 млн сўмлик 33 дона «Nutriliтe» номли биоактив қўшимчалар борлиги аниқланди.