Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 06 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Глобал коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш, савдо бозорларининг қисқариши оқибатида иқтисодиётнинг қатор тармоқ ва соҳаларидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаоллигини чекловчи омилларни қисқартириш, шунингдек, маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш, давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириб бориш ҳисобига саноат ишлаб чиқаришида қўшилган қиймат занжири яратилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон қарорига мувофиқ хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш механизмини жорий этиш, шунингдек, халқаро тажрибага мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларнинг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция қўллаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхати 2-иловага** мувофиқ;

Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга оид қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва давлат буюртмачилари томонидан ариза ва мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация порталида онлайн қабул қилиш ва натижаларини қайта юбориш алоқа механизмини назарда тутувчи электрон тизимни жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни батафсил ўрганиш асосида Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги мазкур қарорга 2-илова билан тасдиқланган рўйхатдаги товарларни келгусида ишлаб чиқариш қуввати талаб этилаётган ҳажми ва сифатини ошириш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси давр учун давлат харидларининг режа-графиклари ва давлат харидларининг ўтган йилдаги амалдаги ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етказилишини таъминлаш мақсадида уларни Давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириб борсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 29 январь

41-сон.

 

ЎзР ВМнинг 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарорига
1-ИЛОВА

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДАГИ ИШТИРОКИ ВАҚТИНЧАЛИК ТАҚИҚЛАНГАН ВА ЧЕГАРАЛАНГАН ХОРИЖДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТОВАРЛАР, ШУНИНГДЕК, ХОРИЖИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАРНИНГ (ХИЗМАТЛАРНИНГ) РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш ҳамда давлат буюртмачисига товарларни (ишлар, хизматларни) хориждан импорт қилишга рухсат бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

рўйхат – давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхати;

ахборот портали (кейинги ўринларда – портал) –
www.cooperation.uz домени остида фаолият кўрсатаётган Электрон кооперация портали;

ишчи орган – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Электрон кооперация портали маркази;

мурожаат – рўйхатда келтирилмаган, бироқ ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, хизмат кўрсатилиши) йўлга қўйилган товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга киритиш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (ишларни бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) томонидан ишчи органга, шу жумладан, порталда яратиладиган махсус хизмат орқали тақдим этиладиган ариза;

ариза – давлат буюртмачисининг рўйхатдаги товарларни (ишлар, хизматларни) хориждан импорт қилишга рухсат олиш учун ишчи органга, шу жумладан, порталда яратиладиган махсус хизмат орқали тақдим этиладиган мурожаати;

давлат буюртмачиси – «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат буюртмачиси;

экспертиза қилиш маркази – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси;

ўхшаш товарлар (ишлар, хизматлар) – республика ҳудудида ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, хизмат кўрсатилиши) йўлга қўйилган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) хорижда ишлаб чиқариладиган (бажариладиган, хизмат кўрсатиладиган) турдоши;

ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчи – давлат буюртмачисининг аризасида келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) хорижда ишлаб чиқарадиган (бажарадиган, хизмат кўрсатадиган) ташкилот.

3. Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш ҳамда рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тартиби ушбу Низомга 1 ва 2-иловалардаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-БОБ. РЎЙХАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

4. Рўйхат маҳаллий ишлаб чиқарувчи (ишларни бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) томонидан келиб тушган мурожаатлар ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни батафсил ўрганиш якуни бўйича киритган таклифлари асосида ишчи орган томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Рўйхатга киритилмаган, бироқ ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, хизмат кўрсатилиши) йўлга қўйилган товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга киритиш учун республикада икки ёки ундан ортиқ ишлаб чиқарувчининг (ишларни бажарувчининг, хизмат кўрсатувчининг) (кейинги ўринларда – ишлаб чиқарувчи) мавжудлиги асос бўлади.

Бунда қуйидаги мезонлар асосида ишлаб чиқарувчининг маҳсулоти тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши лозим:

таклиф этилаётган товар (иш, хизмат) номи;

сотиш нархи;

товарнинг (иш, хизматнинг) энг кўп ва энг кам тўпи;

товар (иш, хизмат) тури ва техник параметри (техник паспорт ёки техник кўрсаткичларини акс эттирувчи бошқа ҳужжат);

товар (иш, хизмат) етказиб бериладиган ҳудуднинг номи ва муддати;

кафолат шарти ва муддати ҳақида маълумот;

товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарилган вақти (кун, ой, йил);

товарнинг (иш, хизматнинг) яроқлилик муддати;

заруратга кўра, лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга бўлган бошқа ҳужжат ёки сертификат мавжудлиги тўғрисидаги ахборот.

5. Товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга киритиш учун мурожаат портал орқали ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилади:

а) мурожаатчи тўғрисида маълумот (почта манзили, СТИР ва телефон (факс) рақами);

б) рўйхатга киритилиши таклиф этилаётган товар (иш, хизмат) номи, бир бирлик учун нархи ва ТИФ ТН коди (10 та белгили) тўғрисидаги маълумотлар;

в) рўйхатга киритилиши таклиф этилаётган товарнинг (иш, хизматнинг) махфийлик мақомига эга бўлмаган функционал вазифаси, техник хусусияти, сифат хусусиятлари (кафолат муддати, ташқи кўриниши билан боғлиқ бўлмаган, хусусан, кимёвий, физик, механик ва бошқа хусусиятлари), етказиб бериладиган маҳсулотнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар.

6. Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида мурожаат ушбу Низомнинг 5-банди талаблари асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига ушбу Низомнинг 5-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган маълумотларни тасдиқлаш учун онлайн сўровнома юборади.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ушбу Низомга ­3-иловага мувофиқ маълумотларни ишчи органга тақдим этади.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан сўровномага жавоб келиб тушган кундан бошлаб ишчи орган:

мурожаатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган ҳолатда, беш иш кунида мазкур товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда заруратга кўра бошқа ташкилотларга киритади;

мурожаатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаган ҳолатда, уни уч иш кунида мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади.

9. Ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотлар таклиф киритилган кундан бошлаб ўн беш иш кунида товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш тўғрисида тегишли таклифини ишчи органга тақдим этади.

10. Ишчи орган ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотлар билан белгиланган тартибда келишилган товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

3-БОБ. РЎЙХАТДАГИ ТОВАРЛАРНИ (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАРНИ) ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ АСОСИДА ИМПОРТ ҚИЛИШГА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБИ

11. Рўйхатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилиш учун давлат буюртмачиси ишчи органга ариза билан мурожаат қилади.

Бунда давлат буюртмачиси аризасида рўйхатда келтирилган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) параметрлари импорт қилиниши таклиф этилаётган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) параметрларига мос келмаслиги ёки фарқ қилувчи хусусиятга эга бўлиши лозим.

12. Давлат буюртмачиси томонидан ариза портал орқали ишчи органга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим қилинади:

а) давлат буюртмачиси тўғрисида маълумот (почта манзили, телефон (факс) рақами);

б) хориждан харид қилиниши режалаштирилган ўхшаш товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) номи, бир бирлик учун нархи ва ТИФ ТН коди (10 та белгили) тўғрисидаги маълумот;

в) хориждан харид қилиниши режалаштирилган ўхшаш товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) функционал вазифаси, техник хусусияти, миқдори, сифат хусусиятлари (кафолат муддати, ташқи кўриниши билан боғлиқ бўлмаган, хусусан, кимёвий, физик, механик ва бошқа хусусиятлари), етказиб бериладиган маҳсулотнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда ўхшаш товарлардан (ишлар, хизматлардан) фарқлари тўғрисидаги маълумот;

г) ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) импорт қилишда молиялаштириш манбаи тўғрисидаги маълумот.

13. Давлат буюртмачиси томонидан ариза махфийлик мақомига эга бўлмаган маълумотлар илова қилинган ҳолда импорт қилишга рухсат сўралган ҳар бир товар (иш, хизмат) учун алоҳида тақдим этади.

14. Ишчи орган экспертиза қилиш маркази билан биргаликда ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида ариза ушбу Низомнинг 12-банди талаблари асосида тўлиқ тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни давлат буюртмачисига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига маълумотларни тасдиқлаш учун онлайн сўровнома юборади.

15. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида уни ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ишчи органга тақдим этади.

16. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан сўровномага жавоб келиб тушган кундан бошлаб ишчи орган:

ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлса – икки иш кунида портал орқали давлат буюртмачисининг импорт асосида хорижда ишлаб чиқарилган товарлар ҳамда хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган параметрларини акс эттирган ҳолда, ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга таклиф сифатида юборади;

ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлмаса – уч иш кунида рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисида ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотларга асослантирилган таклифни кўриб чиқиш учун киритади.

17. Ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчилар ишчи орган томонидан портал орқали йўллаган таклифга мувофиқ товарни (иш, хизматни) келтирилган параметрлар асосида ишлаб чиқариш имконияти ҳақида ўн иш кунида офертани порталга жойлаштиради.

Бунда ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчилар томонидан келтирилган товарни (иш, хизматни) тегишли параметрлар асосида ишлаб чиқариш имконияти тўғрисида порталда оферта жойлаштирилмаса, тегишли товарни (иш, хизматни) республикада ишлаб чиқариш имконияти мавжуд эмас деб топилади.

18. Ишчи орган ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш (бажариш, хизмат кўрсатиш) имконияти мавжудлиги тасдиқланган кундан бошлаб икки иш кунида тегишли давлат буюртмачисини хабардор қилади.

19. Рўйхатга киритилган товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли параметрлар асосида республикада ишлаб чиқарилмаса (порталда оферта жойлаштирилмаса), ишчи орган уч иш кунида рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифни ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотларга кўриб чиқиш учун киритади.

20. Ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотлар таклиф киритилган кундан бошлаб ўн беш иш кунида давлат буюртмачисига рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисида тегишли таклифини ишчи органга тақдим этади.

21. Ишчи орган ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотлар билан белгиланган тартибда келишилган рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

22. Ишчи органга тақдим этилган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун уларни тақдим этган ишлаб чиқарувчи ёки давлат буюртмачиси жавобгар бўладилар.

23. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Низомга 1-ИЛОВА

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДАГИ ИШТИРОКИ ВАҚТИНЧАЛИК ТАҚИҚЛАНГАН ВА ЧЕГАРАЛАНГАН ХОРИЖДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТОВАРЛАР, ШУНИНГДЕК, ХОРИЖИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАРНИНГ (ХИЗМАТЛАРНИНГ) РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

 

Субъектлар

 

 

Чора-тадбирлар

 

 

Бажариш муддати

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар

 

 

Рўйхатда келтирилмаган, бироқ ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, хизмат кўрсатилиши) йўлга қўйилган товарларни рўйхатга киритиш учун ишчи органга портал орқали мурожаат этади.

 

 

ихтиёрий

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

 

Ишчи орган (Иқтисодий тараққиёт вазирлиги)

 

 

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб мурожаат тегишли талаблар асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, Давлат статистика қўмитасига тегишли маълумотларни тасдиқлаш учун сўровнома юборади.

 

беш иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 

Давлат статистика қўмитаси

 

 

Сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича тегишли маълумотларни ишчи органга тақдим этади.

 

 

беш иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

 

Ишчи орган (Иқтисодий тараққиёт вазирлиги)

 

 

Давлат статистика қўмитасига юборилган сўровнома натижаси келиб тушган кундан бошлаб:

 

 

 

 

 

мурожаатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган ҳолатда, рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш таклифини тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга киритади;

 

 

беш иш кунида

 

 

 

мурожаатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаган ҳолатда мурожаатчига қайтаради.

 

 

уч иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

 

Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

 

 

Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқади ҳамда товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш тўғрисида тегишли таклифини ишчи органга тақдим этади.

 

 

ўн беш иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

 

Ишчи орган (Иқтисодий тараққиёт вазирлиги)

 

 

Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан белгиланган тартибда келишилган товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги таклифни тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

 

Мурожаатни кўриб чиқиш якуни билан

 

 

 

 

 

 

Низомга 2-ИЛОВА

РЎЙХАТДА КЕЛТИРИЛГАН ТОВАРЛАРНИ (ИШ, ХИЗМАТЛАРНИ) ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ АСОСИДА ИМПОРТ ҚИЛИШГА РУХСАТ БЕРИШ
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

 

Субъектлар

 

 

Чора-тадбирлар

 

 

Бажариш муддати

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

Давлат буюртмачиси

 

 

Рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилиш учун ишчи органга ариза билан мурожаат этади.

 

 

Заруратга кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

 

Ишчи орган (Иқтисодий тараққиёт вазирлиги), Экспертиза қилиш маркази

 

 

Ариза тегишли талаблар асосида тўлиқ тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни давлат буюртмачисига қайтаради;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда аризада келтирилган ўхшаш товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) маҳаллий ишлаб чиқарувчилари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида Давлат статистика қўмитасига онлайн сўровнома юборади.

 

беш иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 

Давлат статистика қўмитаси

 

 

Сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича тегишли маълумотларни ишчи органга тақдим этади.

 

 

беш иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

 

Ишчи орган (Иқтисодий тараққиёт вазирлиги)

 

 

Сўровнома жавоби келиб тушгандан кейин:

ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлса, уларга портал орқали давлат буюртмачисига зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) параметрлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни таклиф сифатида юборади;

 

 

икки иш кунида

 

 

 

ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлмаса, рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисида таклифларни тайёрлайди ҳамда кўриб чиқиш учун тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга киритади.

 

 

уч иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

 

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи

 

 

Ишчи орган томонидан портал орқали йўллаган таклифга мувофиқ товарни (иш, хизматни) келтирилган параметрлар асосида ишлаб чиқариш имконияти ҳақида офертасини шакллантиради ва порталда жойлаштиради.

 

 

ўн иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

 

Ишчи орган (Иқтисодий тараққиёт вазирлиги)

 

 

Ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш (бажариш, хизмат кўрсатиш) имконияти мавжудлиги тасдиқланса, ариза билан мурожаат этган давлат буюртмачисини хабардор қилади.

 

 

икки иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

 

Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

 

 

Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқади ҳамда давлат буюртмачисига рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисида тегишли таклифини ишчи органга тақдим этади.

 

 

ўн беш иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8-босқич

 

 

Ишчи орган (Иқтисодий тараққиёт вазирлиги)

 

 

Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан белгиланган тартибда келишилган рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

 

Мурожаатни кўриб чиқиш якуни билан

 

 

 

 

 

 

Низомга 3-ИЛОВА

МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ТЎҒРИСИДА
МАЪЛУМОТ

 

 

 

 

 

(охирги ҳисобот даври якунига кўра)

 

Т/р

 

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар

 

СТИР рақами

 

Давлат рўйхатидан ўтган санаси

(йил, ой, кун)

Жойлашган жойи ва телефон (факс) рақами

 

10 та белгили ТИФ ТН коди асосида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат) номи

 

10 та белгили ТИФ ТН коди асосида товарни (иш, хизматни) ишлаб чиқариш

 

физик ҳажми

 

миқдори

(млн сўм)

 

 

 

 

ЎзР ВМнинг 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарорига
3-ИЛОВА

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТОВАРЛАРГА (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАРГА) ПРЕФЕРЕНЦИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилган товарларга (ишлар, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бенефициар мулкдор – пировардида мулкий ҳуқуқларга эгалик қиладиган ёки шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини амалда назорат қиладиган жисмоний шахс;

маҳаллий ишлаб чиқарувчи – Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ республика ҳудудида ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект;

маҳаллий ишлаб чиқарувчининг аффилланган шахси – қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга ва (ёки) ушбу маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир кўрсатадиган, жумладан, ёзма келишув асосидаги жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек, ушбу маҳаллий ишлаб чиқарувчига нисбатан шундай ҳуқуққа эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;

харид комиссияси – харид қилиш тартиб-таомиллари ғолибини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган коллегиал орган;

экспертиза қилиш маркази – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси;

нарх преференцияси – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон қарорининг 1-банди «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошида назарда тутилган преференция.

3. Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-БОБ. МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРГА НАРХ ПРЕФЕРЕНЦИЯСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

4. Тендерда (танловда) хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан нарх преференцияси қўлланилади.

5. Бунда тендернинг (танловнинг) харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган ҳар бир лот бўйича хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг таклифлари олинган бўлса, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўн беш фоиз миқдорида нарх преференцияси берилади.

6. Ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган нарх преференцияси Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ республика ҳудудида саноат ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилади.

7. Давлат буюртмачиси тендер (танлов) бўйича харид қилиш ҳужжатларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ушбу Низомга мувофиқ нарх преференциясини қўллаш юзасидан талабларни назарда тутган ҳолда буюртма шакллантиради.

8. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва танлов бўйича техник топшириқ белгиланган тартибда экспертиза қилиш маркази томонидан мажбурий комплекс экспертизадан ўтказилади.

9. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва танлов бўйича техник топшириқ белгиланган тартибда экспертиза қилиш маркази томонидан мажбурий комплекс экспертизанинг ижобий натижаси асосида Давлат хариди тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади.

10. Маҳаллий ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) корхоналари давлат хариди тўғрисида махсус ахборот порталида тегишли тартиб асосида эълон қилинган шартларга мувофиқ давлат буюртмачисининг тендерда (танловда) иштирок этиши ҳақида ариза тақдим этади.

11. Харид комиссияси тендер (танлов) орқали харидларни амалга оширишда келиб тушган таклифларни баҳолаш жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ушбу Низом ва харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ нарх преференциясини ҳисобга олади.

12. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи харид қилиш ҳужжатларида талаб этилган ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига (ИФУТ) мувофиқ асосий фаолият тури тўғрисидаги маълумоти билан бирга қўшимча равишда:

асосий бенефициар мулкдори ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумот;

товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарилган жой ва етказиб бериладиган ҳудуди тўғрисидаги маълумот;

товар мажбурий сертификациялаш талаб этилган ҳолларда мувофиқлик сертификати, шунингдек, зарур ҳолларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки экологик экспертиза хулосаси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш ёки бошқа рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат талаб этилган ҳолларда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.

Тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчига нисбатан тендерда (танловда) нарх преференцияси қўлланилади.

13. Харид комиссияси нарх преференциясини қўллашда маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган нарх таклифини ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган миқдорда камайтириш орқали баҳолайди.

14. Харид комиссияси таклифларни баҳолаш жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳисобланган иштирокчидан келиб тушган, лекин харид қилиш ҳужжатлари талабларга мос келмаган таклифларни рад этади.

15. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг аффилланган шахси тендер (танлов) бўйича битта лотда иштирок этишга ҳақли эмас.

16. Давлат харидларида иштирок этиш юзасидан таклиф юборган маҳаллий ишлаб чиқарувчи ғолиб деб топилган тақдирда, давлат буюртмачиси билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда шартнома тузиши шарт.

 

3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Низомга ИЛОВА

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТОВАРЛАРГА (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАРГА)
ПРЕФЕРЕНЦИЯ БЕРИШ ТАРТИБИНИНГ
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

 

Субъектлар

 

 

Чора-тадбирлар

 

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

Давлат буюртмачилари

 

 

Давлат буюртмачилари тендерлар (танловлар) бўйича харид қилиш ҳужжатларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ушбу Низомга мувофиқ нарх преференцияларини қўллаш юзасидан талабларни назарда тутган ҳолда буюртмани шакллантиради.

 

 

Давлат хариди эҳтиёжи асосида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

 

Давлат буюртмачилари

 

 

Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва танлов бўйича техник топшириқни белгиланган тартибда экспертиза қилиш марказида мажбурий комплекс экспертизадан ўтказади.

 

 

Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 

Давлат буюртмачилари

 

 

Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва танлов бўйича техник топшириқни белгиланган тартибда экспертиза қилиш маркази томонидан мажбурий комплекс экспертизанинг ижобий натижаси асосида Давлат хариди тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталида тегишли тартиб асосида эълон қилади.

 

 

Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

 

Маҳаллий ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) корхоналари

 

 

Давлат хариди тўғрисида махсус ахборот порталида тегишли тартиб асосида эълон қилинган шартларга мувофиқ Давлат буюртмачисининг тендерларда (танловларда) иштирок этиши бўйича ариза тақдим этади.

 

 

Махсус ахборот порталида эълон қилинган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

 

Харид комиссияси

 

 

Тендернинг (танловнинг) харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган ҳар бир лот бўйича хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг таклифлари олинган бўлса, таклифларни баҳолаш жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан тегишли тартиб ва харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўн беш фоиз миқдорида нарх преференциясини қўллайди.

 

 

Тендер (танлов) савдоси якунига кўра

 

 

 

 

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 29.01.2021 йилдан кучга кирди.

**Ушбу қарорга 2-илова «СБХ»да берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 417 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика