Ташкилот – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси йил натижаларига кўра соф активларнинг салбий қийматига эга. Жамият ўз устав капиталини «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ соф активлар миқдоригача камайтирди. Устав капиталининг соф активлар қийматигача камайиши айланмадан олинадиган солиққа тортиладими?
– Агар иккинчи ва ҳар бир кейинги молия йили тугаганидан кейин МЧЖ соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам бўлиб қолса, жамият ўз устав фондини ўзининг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача камайтириши шарт («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 19-м. 4-қ). Барча муассислар улушларининг номинал қийматини камайтириш ва ўтган йиллардаги зарарларни қоплаш йўли билан МЧЖнинг устав фондини камайтириш даромад олинишига олиб келмайди. Бинобарин, бу операция айланмадан олинадиган солиққа тортилмайди.
Таъсисчилар улушларининг номинал қиймати камайишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун 6600-«Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар» счётлар гуруҳида қўшимча 6640-«Таъсисчиларга улушининг номинал қиймати камайганда қарз» счётини очишни тавсия этамиз.
МЧЖ устав фондининг соф активлар қийматига камайиши бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Устав фондининг соф активлар қийматига камайиши
|
8330-«Пай ва улушлар»
|
6640-«Таъсисчиларга улушининг номинал қиймати камайганда қарз»
|
6640-«Таъсисчиларга улушининг номинал қиймати камайганда қарз»
|
8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»
|