Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 06 / Солиқ солиш

Кўчмас мулкни зарарига сотиш

 

Ҳокимиятга топширилган кўчмас мулк эвазига корхонамиз (МЧЖ – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси) 4 млрд сўмлик бошқа шунга тенг қийматдаги кўчмас мулкни олган. Яъни МЧЖ ҳисобида бу операциядан даромад ҳам, зарар ҳам вужудга келмади. Фаолият учун бу кўчмас мулк керак эмас. Раҳбаримиз уни 600 млн сўм нархда сотишга қарор қилди.

1. Мулкнинг кадастр қийматини қандай билиш мумкин?

2. Балансда қандай қиймат акс эттирилиши керак: кадастр қийматими ёки ҳокимият томонидан берилган қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилганими?

3. Мулкни сотиш учун қандай тартиб-таомиллар бажарилиши керак?

4. Кўчмас мулк кадастр, баланс ёки бозор қийматида сотилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 

 

1 Кўчмас мулк эгаси ўзгаргандан сўнг,

кадастр йиғмажилди унинг номига қайта расмийлаштириб берилади (Қоидаларнинг 45-б., АВ рўйхат рақами 2725, 3.11.2015 й.).

Юридик шахсларга тегишли бино ва иншоотларнинг қиймати сифатида улар томонидан берилган маълумотларга асосан бино ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилди тайёрланаётган календарь йилнинг 1 январь ҳолатидаги қолдиқ қиймати кўрсатилади (Қоидаларнинг 26-б.)

 

2 Асосий воситалар бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинади. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айирбошлаш йўли билан олинган АВнинг бошланғич қиймати берилган асосий воситаларнинг қолдиқ қийматига тенг ­(5-сон БҲМСнинг 10, 18-б., АВ рўйхат рақами 1299,20.01.2004 й.).

Шундай қилиб, кўчмас мулк объектини 4 млрд сўм нархда кирим қилиш керак.

 

3 Сотиш учун таклиф этилаётган мол-мулк катта нархга эга бўлгани учун у йирик битим сифатида малакаланиши мумкин.

Жамият мол-мулки қийматининг 25%дан ортиқ қийматга эга бўлган жамиятнинг мол-мулкни сотиб олиши ёки тасарруфидан чиқариши билан боғлиқ бўлган битим йирик битим деб ҳисобланади. Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади ­(«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 44-м. 1, 3-қ.). Кўчмас мулкни сотиш учун ёзма равишда шартнома тузиш керак. Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФКнинг 480, ­481-м.). Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари филиаллари рўйхатдан ўтказади (Низом 6-б., 29.12.2018 йилдаги 1060-сон ВМҚга 1-илова)

Кўчмас мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича топширгандан сўнг янги мулкдор уни кадастр органида давлат рўйхатидан ўтказганлигини текширишни тавсия этамиз. Кўчмас мулк объекти мулкдорлари бўлган юридик шахслар кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиши зарур (Низомнинг 11-б.). Кадастрга ўзгартиришлар киритилгунга қадар сизнинг корхонангиз мол-мулк солиғи тўловчиси бўлиб қолади (СКнинг 410-м. 1-қ. 1-б., 411-м. 2-қ. 1-б.). Кўчмас мулкни МЧЖга ўтказишда ҳокимият томонидан мол-мулкнинг бозор қийматини баҳолаш ўтказилади. Шунинг учун, агар баланс қиймати (4 млрд сўм) ва (ёки) кадастр қиймати сотиш нархидан (600 млн сўм) сезиларли даражада фарқ қилса, мол-мулкнинг баҳолаш компанияси томонидан тасдиқланган бозор қиймати нима учун сотиш нархидан анча фарқ қилиши юзасидан сизда асос бўлишини тавсия этамиз. Мол-мулкни яна бир бор қайта баҳолаш ёки кимошди савдосига қўйиш керак бўлиши мумкин.

 

4 Кўчмас мулкни сотиш бўйича молиявий кўрсаткичлар 9200-«Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар» бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

Натижа: фойда – 9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётида (ёки 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»), зарар – 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида. Кўчмас мулкни сотишдан олинган фойда жами даромад солиғига киритилади (СКнинг 297-м. 3-қ. 6-б., 463-м. 1-қ.). Зарар айланмадан олинадиган солиқ миқдорига таъсир қилмайди.

Агар кўчмас мулк бухгалтерия ҳисоби счётларида келтирилган қолдиқ қийматдан пастроқ нархда сотилса, у ҳолда ушбу хўжалик операциясидан зарар олинади.

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 784 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика