Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 36 / Божхона

Бировнинг салласини бошқага кийгизиб...

Аслида хорижга экспорт қилинмай, сохта ҳужжатлар асосида ички бозорда сотилган автомашиналар

 

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ички бозорда сохта ҳужжатлар асосида сотиб юборилган бир қатор транспорт воситалари фош қилинди.

 

«GM Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва муқаддам қўшни давлатга экспорт қилинган 20 та турли русумдаги транспорт воситалари ички ҳудудда ноқонуний равишда сотиб юборилган ва ички ишлар органларида сохта маълумотлар асосида рўйхатга қўйилган.

Бу ҳолат Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан олинган, транспорт воситаларини рўйхатга олиш учун асос бўлган ҳисоб-маълумотномаларни ўрганиш давомида аниқланди.

Жиззах шаҳри ва вилоятнинг Зомин, Ш.Рашидов, Фориш, Пахтакор, Дўстлик, Ғаллаорол туманларида истиқомат қилувчи бир неча фуқаро номига расмийлаштириб юборилган ушбу автомашиналарга тегишли маълумотномалар Наманган ва Асака шаҳридаги автосалонлардан олинган.

Аммо автосалон эгалари тақдим қилган маълумотномалар бошқа манзарани намоён қилди: ҳисоб-маълумотномалар аслида бутунлай бошқа шахслар номига ва бошқа турдаги транспорт воситалари учун расмийлаштирилганлиги, сохта ҳисоб-маълумотномаларда кўрсатилган муҳр ва исм-шарифлар ҳам сохта эканлиги маълум бўлди.

Қизиғи шундаки, юқоридаги автотранспорт воситаларининг 3 тасини терговга қадар текширув жараёнидаёқ жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ҳукмига асосан давлат эгалигига ўтказиб, кимошди савдоси орқали сотиб юборишга ҳам улгуришган экан. 2 та автотранспорт воситаси эса айни пайтда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг жойлардаги бўлимлари томонидан рўйхатга олинган.

Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муай­ян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни қалбакилаштиришда ифодаланган мазкур хатти-ҳаракатларда Жиноят кодексининг ­228-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломати мавжудлиги сабабли қўзғатилган жиноят иши тегишлилик масаласини ҳал этиш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

Бу жараёнда жабрланувчилар, яъни пешона тери билан топилган маблағига ўзлари билмаган ҳолда сохта ҳужжатлар асосидаги автомашинани сотиб олган шахслар энди нима қилади? Ҳозирча автомашиналар ўз эгаларига тилхат асосида қайтариб берилган. Аммо якуний сўзни суд айтади...

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 81 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика