Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 36 / Солиқ солиш

Имтиёз ёшга қараб берилмайди

 

1. Президентнинг ПҚ-2660-сон қарорига мувофиқ Сергелида жойлашган кўчмас мулкнинг ипотека кредитини сўндириш учун 30 ёшдан ошган ходимнинг иш ҳақини ўтказиш мумкинми?

2. ЖШДСни ушлаб қолишдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш мумкинми?

3. Мазкур операцияни расмийлаштириш учун ходим бухгалтерияга қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?

 

1

Ёш оилалар, эскирган уйларда яшовчилар ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бошқа тоифадаги фуқаролар янги замонавий квартираларни сотиб олиш имконига эга бўлдилар (22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарор). 2017–2020 йилларда шаҳарларда, хусусан, Тошкентда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурининг асосий параметрлари тасдиқланган.

Ёшидан қатъи назар, қуйидаги фуқаролар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб ҳисобланади:

● ўз уй-жойи йўқ бўлган ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаётган;

● бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаётган;

● кўп болали оилада яшаётган;

● она (ота) тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган;

● оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар мавжуд бўлган;

● оила таркибида I гуруҳ ногирони мавжуд бўлган;

● турар жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган;

● таянч докторантуранинг II курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар ҳисобланган (ВМнинг 16.01.2017 йилдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 38-банди).

Квартиралар ҳудудий комиссиянинг протокол қарори асосида уларга бириктирилади.

 

2

Дастурни амалга ошириш доирасида қарз олувчиларнинг, шунингдек оила аъзоларининг (эри, хотини, ота-онаси, фарзандлари) ЖШДС солинадиган даромадига солиқ солиниши лозим бўлган, кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлар суммаси киритилмайди.

Кўп квартирали уйдаги квартира кредит сўндирилган санадан бошлаб 5 йил давомида сотилганда кўрсатилган «имтиёзли» даромадларга умумбелгиланган тартибда ЖШДС солинади (ПҚ-2660-сон қарорнинг 18-банди).

Шу тариқа, корхона ходими кўрсатилган Дастур доирасида турар жой сотиб олган бўлса, ёшидан қатъи назар, ипотека кредити бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммасига ЖШДС солинмайди.

 

3

ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш учун ходим бухгалтерияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

● кредит шартномасининг нусхаси;

● ПҚ-2660-сон қарорга ҳавола қилган ҳолда квартиранинг олди-сотди шартномаси нусхаси;

● ПҚ-2660-сон қарорга ҳавола қилган ҳолда ҳудудий комиссиянинг протокол қарори нусхаси;

● кредитни сўндиришга йўналтирилиши зарур бўлган даромад миқдори кўрсатилган ариза.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1183 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика