Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 36 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳисоботда нималар ўзгарди

 

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

ЯСТ бўйича (13-илова)

ЯСТ ҳисоб-китобида 2018 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар бўйича ҳамда экспорт қилувчи корхоналар учун солиқ ставкасига тузатиш киритиш бўйича имтиёзлар бекор қилингани акс эттирилди. Солиқ солинадиган база ва солиқ суммаси иккита сумма билан – 2018 йил I чораги учун алоҳида ва қолган сумма кўрсатилади. ЯСТ суммасини камайтирадиган ҚҚС ва Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистондан ташқарида тўланган фойда солиғи суммалари ҳам худди шу тартибда акс эттирилади.

ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илова «Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши» дивидендлар бўйича имтиёз бекор қилинишига оид изоҳ билан тўлдирилди. Бундай даромадлар акс эттириладиган ­0203-сатр фақат 2018 йил I чораги якунлари бўйича тўлдирилади ва ҳисобот солиқ даври давомида ўзгаришсиз қолади.

ЯСТ ҳисоб-китобига 6-илова «Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш» ҳам мазкур имтиёз бекор қилинганлиги муносабати билан фақат 2018 йил I чораги якунлари бўйича тўлдирилади ва ҳисобот солиқ даври давомида ўзгаришсиз қолади.

ЯСТ ҳисоб-китобига янги илова – 9-сон «Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўйича ягона солиқ тўловининг қўшимча ҳисобланган суммасининг ҳисоб-китоб-маълумотномаси» қўшимча қилинди. Уни асосий фаолият тури автомобиль транспортида юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳисобланган юридик шахслар тўлдирадилар.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ солиш тизимидан қатъи назар, битта транспорт воситасига ҳисоблаганда ушбу корхоналар томонидан тўланаётган солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг жами миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу фаолият тури бўйича тўлаётган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги керак (29.12.2017 йилдаги ­ПҚ–3454-сон қарорнинг 8-банди).

 

Бозорлар даромадлари бўйича (16-илова)

Бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича ҳисобот шакли янгисига алмаштирилди. Эскисидан фарқли равишда, у 2 қисмга бўлинган:

Деҳқон (озиқ-овқат) бозори томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар;

Савдо комплекси томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.

Илгари бозорлар ҳам, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51%дан кам бўлмаган савдо комплекслари ҳам биргина шакл – Бозор томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тўлдирар эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1331 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика