Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 36 / Солиқ солиш

Пенсионерга қандай ёрдам бериш мумкин

 

Пенсионер молиявий аҳволи оғирлиги сабабли унинг ер ва мол-мулк солиқларини тўлаб беришни сўраб корхонага мурожаат қилди.

Корхона солиқларни тўлаб берса, уларнинг тўланиши жисмоний шахснинг даромади деб ҳисобланадими? Унда бошқа ҳисобланмалар бўлмаса, ЖШДСни қандай ушлаб қолиш мумкин?

 

Мол-мулк ва ер солиқларини тўловчи жисмоний шахслар уларни мустақил равишда бюджетга тўлайдилар.

Ушбу солиқлар корхона томонидан тўланганда жисмоний шахсда ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад юзага келади (Солиқ кодексининг 177-моддаси).

Пенсионер корхона ходими ҳисобланмаса, корхона пенсионернинг ёзма аризасига асосан ушбу даромаддан ЖШДС ушлаб қолмаслиги мумкин. Бунда жисмоний шахснинг декларацияси асосида ЖШДС солиқ органларида ушлаб қолинади (Солиқ кодексининг 189-моддаси).

Бундай ариза бўлмаган тақдирда корхона:

● моддий наф суммасига ЖШДС ҳисоблаши;

● мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш билан бир вақтда бюджетга ЖШДС тўлаши;

● ҳисобланган ЖШДС суммасини жисмоний шахсдан кассага ёки ҳисоб-китоб счётига қабул қилиши керак.

 

Эътибор беринг!

Жисмоний шахс ЖШДСни сўндирмаганда солиқ суммаси ҳам ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад деб ҳисобланади.

 

Пенсионер ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш тўғрисида ариза бермаган бўлса, моддий нафдан даромад ҳисоблаган ойдан бошлаб солиқни шкала бўйича ушлаб қолинг.

Ер ва мол-мулк солиқлари суммаси – ЖШДС чегирилган соф даромад.

 

МИСОЛ. Январда пенсионер ЖШДСни ушлаб қолиш тартибини кўрсатмай, унинг ер ва мол-мулк солиқларини тўлаб беришни сўраб ариза берди. Жисмоний шахс учун бюджетга ўтказиладиган солиқлар суммаси – 500 000 сўм. Шу ойнинг ўзида солиқларни корхона маблағлари ҳисобига тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Пенсионер аризада ЖШДСни мустақил равишда тўлаши ёки уни энг юқори ставкада ҳисоблашни кўрсатмаганлиги боис солиқни январь ойидаги шкала бўйича ушлаб қоламиз.

500 000 сўм – ЖШДС чегирилган соф даромад.

ЖШДС ҳисоблаймиз:

(500 000 – 172 240) / (100 – 7,5) х 7,5 = 26 575 сўм.

Моддий наф тарзидаги даромад:

526 575 сўм (172 240 + (500 000 – 172 240) / (100 – 7,5) х 100).

Пенсионер аризада ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолишни сўраган бўлса, ЖШДС қуйидаги миқдорни ташкил этади:

500 000 / (100 – 22,5) х 22,5 = 145 161 сўм.

Моддий наф тарзидаги даромад:

645 161 сўм (500 000 / (100 – 22,5) х 100).

 

Пенсионернинг аризасига кўра ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинганда ёки ушлаб қолинмаганда корхона асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида ҳисобот йили тугаганидан сўнг 30 кун ичида солиқ органига маълумотнома тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 187-моддаси).

Ўз навбатида пенсионер жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши керак (Солиқ кодексининг 192-моддаси).

Корхона ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолса, у асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида солиқ органига маълумотнома тақдим этишдан, пенсионер эса даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этишдан озод қилинади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1138 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика